1. “APEX BANK” АЖ корпоратив облигацияларини чиқариш тўғрисида.
1.1. “APEX BANK” АЖ корпоратив облигациялари қуйидаги асосий шартларда чиқарилсин:
Эмитент: “APEX BANK” акциядорлик жамияти
Облигацияларнинг тури ва шакли: ҳужжатсиз шаклдаги фоизли, эгасининг номи ёзилган, акцияларга айирбошланмайдиган корпоратив облигациялар
Айирбошланиши: облигациялар Банк акцияларига айирбошланмайди
Чиқарилишнинг умумий ҳажми: 100 000 000 000 (юз миллиард) сўм
Бир облигациянинг номинал қиймати: 10 000 000 (ўн миллион) сўм
Облигациялар сони: 10 000 (ўн минг) дона
Жойлаштириш усули: чекланмаган доирадаги инвесторлар ўртасида очиқ обуна
Жойлаштириш нархи: Бир облигациянинг ҳисобланган, тўланмаган купон даромадисиз жойлаштириш нархи (соф нарх) Эмитент томонидан ҳар икки андеррайтер билан келишилган ҳолда, инвесторларнинг талабномалари ва бозор шароитларини ҳисобга олиб, “Тошкент” Республика фонд биржаси АЖ қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Бир облигациянинг соф нархи унинг номинал қиймати — 10 000 000 (ўн миллион) сўмдан кам бўлиши мумкин эмас. Облигациялар жойлаштиришнинг бошланиш санасида (D0) ҳам, кейинги саналарда ҳам номинал қийматидан юқори соф нархда жойлаштирилиши мумкин.
Инвестор томонидан тўланадиган жами сумма соф нарх ва ҳисоб-китоб санасига ҳисобланган, тўланмаган купон даромади йиғиндисидан иборат. Ҳисобланган купон даромади N × 19% × k / 365 формуласи бўйича тийингача яхлитланади. Бунда N — бир облигациянинг 10 000 000 (ўн миллион) сўм номинал қиймати; k — жорий купон даври бошланган санадан ҳисоб-китоб санасигача бўлган ҳақиқий календарь кунлар сони, даврнинг бошланиш санаси ҳисобга олинади, ҳисоб-китоб санаси эса ҳисобга олинмайди. Ҳисоб-китоб D0 санасида амалга оширилганда ҳисобланган купон даромади нолга тенг.
Биржа ҳисоб-китоблари тегишли купонни олиш ҳуқуқи ва реестр ёпилиш санасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Соф нархнинг номинал қийматдан юқори белгиланиши облигациянинг номинал қийматини, қатъий белгиланган купон ставкасини, купон даромадини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ҳамда номинал қиймат бўйича сўндириш шартларини ўзгартирмайди.
Жойлаштириш муддати: чиқарилиш давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 45 (қирқ беш) кун ичида
Муомала муддати: жойлаштириш ва даромад ҳисоблаш бошланган санадан бошлаб 2 (икки) календарь йил, яъни 24 (йигирма тўрт) ой
Фоиз ставкаси: белгиланган – номинал қийматнинг йиллик 19 (ўн тўққиз) фоизи
Фоизли даромадни тўлаш даврийлиги: ҳар чоракда, жами 8 (саккиз) купон даври учун.
Ҳисоб-китоб шакли: нақд пулсиз, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – сўмда
Жойлаштириш майдончаси: “Тошкент” Республика фонд биржаси АЖ
Таъминот: таъминотсиз; чиқарилиш Банкнинг ўз капитали миқдори доирасида амалга оширилади
Маблағлардан фойдаланиш мақсади: Жойлаштиришдан тушган маблағлар юридик шахсларнинг, шу жумладан кичик ва ўрта бизнес субъектларининг кредит лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Шу билан бирга, мазкур маблағлар жисмоний шахсларга кредит ажратишга ёки банклараро ғазначилик амалиётларига ҳам йўналтирилиши мумкин.
Андеррайтерлар: “Portfolio Investments” МЧЖ ва “Bluestone Financial Group Inc” МЧЖ ҚК
Облигацияларни ҳисобга олиш ва сақлаш: Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси; эгаларнинг ҳуқуқларини ҳисобга олиш хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачиси томонидан амалга оширилади
Облигацияларнинг олдинги чиқарилишлари: Банк аввал облигациялар чиқармаган; мазкур чиқарилиш биринчи ҳисобланади
Яшил облигациялар: чиқарилиш яшил корпоратив облигациялар чиқарилиши ҳисобланмайди
Серияли облигациялар: чиқарилиш серияли облигациялар дастури доирасида амалга оширилмайди
Бошқа шартлар: мазкур баённома билан тасдиқланадиган облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласига мувофиқ
1.2. Облигацияларни жойлаштиришнинг қуйидаги шартлари ва тартиби тасдиқлансин:
облигациялар чекланмаган доирадаги инвесторлар ўртасида очиқ обуна йўли билан жойлаштирилади;
жойлаштириш муддати чиқарилиш давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 45 (қирқ беш) кунни ташкил этади;
жойлаштириш бошланиш санаси D0 – чиқарилиш давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги хабар ва эмиссия рисоласи ошкор қилинган саналарнинг кечроғидан ҳисобланган ўн бешинчи календарь кун. Агар ушбу сана ишланмайдиган кунга тўғри келса, D0 кейинги иш кунига кўчирилади;
жойлаштириш тугаш санаси – мазкур чиқарилишнинг охирги облигацияси жойлаштирилган кун, бироқ чиқарилиш давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 45 (қирқ беш) кундан кечиктирмасдан;
жойлаштириш қонунчилик ва биржа қоидаларига мувофиқ “Тошкент” Республика фонд биржаси АЖда биржа битимларини тузиш орқали, андеррайтерлар сифатида “Portfolio Investments” МЧЖ ва “Bluestone Financial Group Inc” МЧЖ ҚКни жалб этган ҳолда амалга оширилади;
Бир облигациянинг ҳисобланган, тўланмаган купон даромадисиз жойлаштириш нархи (соф нарх) Эмитент томонидан ҳар икки андеррайтер билан келишилган ҳолда, инвесторларнинг талабномалари ва бозор шароитларини ҳисобга олиб, “Тошкент” Республика фонд биржаси АЖ қоидаларига мувофиқ белгиланади. Бир облигациянинг соф нархи унинг номинал қиймати — 10 000 000 (ўн миллион) сўмдан кам бўлиши мумкин эмас. Облигациялар жойлаштиришнинг бошланиш санасида (D0) ҳам, кейинги саналарда ҳам номинал қийматидан юқори соф нархда жойлаштирилиши мумкин. Инвестор томонидан тўланадиган жами сумма соф нарх ва ҳисоб-китоб санасига ҳисобланган, тўланмаган купон даромади йиғиндисидан иборат. Ҳисобланган купон даромади N × 19% × k / 365 формуласи бўйича тийингача яхлитланади. Бунда N — бир облигациянинг 10 000 000 (ўн миллион) сўм номинал қиймати; k — жорий купон даври бошланган санадан ҳисоб-китоб санасигача бўлган ҳақиқий календарь кунлар сони, даврнинг бошланиш санаси ҳисобга олинади, ҳисоб-китоб санаси эса ҳисобга олинмайди. Ҳисоб-китоб D0 санасида амалга оширилганда ҳисобланган купон даромади нолга тенг. Биржа ҳисоб-китоблари тегишли купонни олиш ҳуқуқи ва реестр ёпилиш санасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Соф нархнинг номинал қийматдан юқори белгиланиши облигациянинг номинал қийматини, қатъий белгиланган купон ставкасини, купон даромадини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ҳамда номинал қиймат бўйича сўндириш шартларини ўзгартирмайди;
тўлов биржа қоидаларига мувофиқ сўмда нақд пулсиз шаклда пул маблағлари билан амалга оширилади. Маблағлар келиб тушиши учун Банк ҳисобварағи: 29896000900001196065, МФО 01196, СТИР 310329897;
1.3. Облигацияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва уларнинг муомаласи қуйидаги тартибда белгилансин:
облигацияларни сақлаш ва эгалар реестрини шакллантириш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади; облигацияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш эгасига хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачиси, жумладан “Portfolio Investments” МЧЖ ва “Bluestone Financial Group Inc” ҚК МЧЖ томонидан амалга оширилади, уларнинг реквизитлари чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилади;
муомала муддати D0 дан бошлаб 2 (икки) календарь йилни, яъни 24 (йигирма тўрт) ойни ташкил этади;
D0 – барча облигациялар учун жойлаштириш, муомала ва купон даромадини ҳисоблаш бошланадиган ягона сана; муомала муддати тугаш санаси (D8) D0 га 24 календарь ой қўшиш орқали аниқланади. Облигациялар муомаласи D8 санаси якунига қадар амалга оширилади. Жойлаштирилган облигацияларнинг иккиламчи муомаласи ҳуқуқлар эгасининг депо ҳисобварағига кирим қилинганидан кейин қонунчилик ва савдо қоидаларига мувофиқ йўл қўйилади;
облигациялар биржа ва биржадан ташқари бозорларда олди-сотди битимларини тузиш ҳамда облигацияларга бўлган ҳуқуқларнинг ўтишига олиб келувчи, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш орқали муомалада бўлиши мумкин;
облигацияларга бўлган мулк ҳуқуқи харидорга унинг депо ҳисобварағига кирим ёзуви киритилган пайтдан бошлаб ўтади ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади; облигация билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар облигацияга бўлган ҳуқуқлар ўтиши билан бир вақтда ўтади.
1.4. Ҳар бир облигация унинг эгасига тенг ҳажмдаги ҳуқуқларни, шу жумладан қуйидаги ҳуқуқларни бериши белгилансин:
облигациянинг номинал қийматини белгиланган муддатда ҳамда чиқарилиш шартларида назарда тутилган тартиб ва даврийликда қатъий белгиланган фоизли даромадни олиш;
облигацияларни қонунчилик ва чиқарилиш шартларига мувофиқ эркин сотиш ҳамда бошқа усулда тасарруф этиш;
чиқарилиш амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда облигацияларни жойлаштириш натижасида Эмитент томонидан амалда олинган пул маблағларини, шу жумладан облигацияларнинг номинал қийматини, номинал қийматдан юқори нархда жойлаштирилган тақдирда тўланган қўшимча суммани (мукофотни), жойлаштириш вақтида тўланган ҳисобланган купон даромадини, шунингдек, чиқарилиш шартларига мувофиқ ҳисобланган ва тўланмаган купон даромадининг икки марта ҳисобга олинишига йўл қўйилмаган ҳолда қайтариб олиш;
Банк қайта ташкил этилганда, унинг ўз капитали камайганда ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганда облигациялар бўйича мажбуриятларни муддатидан олдин бажаришни талаб қилиш;
Банк тугатилганда Банкнинг депозит қўювчилари ва бошқа кредиторлари олдидаги мажбуриятларни бажариш учун қонунчиликда белгиланган навбат асосида тегишли пул маблағларини олиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва эмиссия ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.
1.5. Фоизли даромадни ҳисоблаш ва тўлашнинг қуйидаги шартлари тасдиқлансин:
фоиз ставкаси бутун муомала муддати учун қатъий белгиланади ва номинал қийматнинг йиллик 19 (ўн тўққиз) фоизини ташкил этади;
бир облигация бўйича даромад D = N × 19% × K / 365 формуласи бўйича ҳисобланади, бунда D – купон даромади, N – 10 000 000 сўм, K — тегишли купон даврининг бошланиш ва тугаш саналари ўртасидаги ҳақиқий календарь кунлар сони. Ҳисоблаш базаси – ҳақиқий кунлар/365; кабиса йилида ҳам махраж 365 га тенг. Бир облигация бўйича натижа математик яхлитлаш қоидалари асосида тийингача яхлитланади;
Купон даромади ҳар чоракда, жами 8 (саккиз) купон даври учун тўланади. D1, D2, D3, D4, D5, D6, D7 ва D8 саналари D0 санасига тегишинча 3, 6, 9, 12, 15, 18, 21 ва 24 календарь ой қўшиш орқали аниқланади. Тегишли ойда D0 санасидаги кун мавжуд бўлмаса, шу ойнинг охирги календарь куни олинади. Биринчи купон даври D0 санасидан D1 санасигача, иккинчи купон даври D1 санасидан D2 санасигача ва шу тартибда саккизинчи купон даври D7 санасидан D8 санасигача давом этади. Ҳар бир купон даври бўйича календарь кунлар сони тегишли бошланиш ва тугаш саналари ўртасидаги календарь кунлар фарқи асосида аниқланади;
Тўлов олувчилар тегишли D1–D8 саналаридаги ҳолатга кўра Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда шакллантирилган облигация эгалари реестри асосида аниқланади. Тўловлар Марказий депозитарий орқали эгаларнинг банк ҳисобварақларига ёхуд уларнинг реестр ёпилгунга қадар тақдим этилган ёзма ёки электрон рақамли имзо билан имзоланган аризасига кўра брокерлик ҳисобварақларига амалга оширилади;
ҳар бир давр учун купон тегишли D1–D8 санасидан кейин 5 (беш) банк куни ичида тўланади. Банк куни – Ўзбекистон Республикасида банклараро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган иш куни. Ишланмайдиган кунлар тўловнинг амалдаги санасига таъсир қилади, бироқ купон даврлари чегараларини ўзгартирмайди;
зарур тўлов реквизитлари мавжуд бўлмаган тақдирда, тўлов эгадан тўлиқ ва тўғри реквизитлар олинганидан кейин 5 (беш) банк куни ичида амалга оширилади; реквизитларнинг мавжуд эмаслиги тегишли суммаларни тўлаш мажбуриятини бекор қилмайди;
ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун белгиланган одатий муддат учун алоҳида купон ҳисобланмайди; тўлов муддати бузилган тақдирда қонунчиликда назарда тутилган Банк жавобгарлиги ҳамда эгаларнинг талаблар қўйиш ҳуқуқлари сақланиб қолади.
1.6. Облигацияларни сўндиришнинг қуйидаги шартлари ва тартиби тасдиқлансин:
сўндириш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – сўмда, нақд пулсиз шаклда пул маблағлари билан амалга оширилади;
Облигациялар D8 санасидан кейинги 5 (беш) банк куни ичида ҳар бир облигация учун 10 000 000 (ўн миллион) сўм номинал қиймат бўйича бир йўла сўндирилади. Номинал қиймат билан бирга охирги, саккизинчи купон даври учун ҳисобланган даромад ҳам тўланади. Оралиқ купон тўловлари номинал қийматни қисмларга бўлиб сўндириш ҳисобланмайди. Сўндириш D8 санасидаги ҳолатга кўра Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда шакллантирилган облигация эгалари реестри асосида, купон даромадини тўлаш учун белгиланган нақдсиз тартибда амалга оширилади;
Реестрда тўлов учун зарур реквизитлар мавжуд бўлмаса, тўланиши лозим бўлган маблағлар облигация эгаси тўлиқ ва тўғри реквизитларни тақдим этганидан кейин 5 (беш) банк куни ичида ўтказилади. Бу ҳолат Банкнинг асосий қарз ва ҳисобланган даромадни тўлаш мажбуриятини бекор қилмайди;
Белгиланган одатий ҳисоб-китоб муддати учун алоҳида купон ҳисобланмайди; тўлов муддати бузилганда қонунчиликда назарда тутилган жавобгарлик ва облигация эгасининг талаб қўйиш ҳуқуқи сақланади;
1.7. Банк ташаббуси билан режали муддатидан олдин сўндириш назарда тутилмайди. Қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларни чекламаган ҳолда, эгалар Банк қайта ташкил этилганда, унинг ўз капитали камайганда ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганда муддатидан олдин сўндиришни талаб қилишга ҳақли:
якунланган купон даврлари учун даромад тегишли купон тўловлари реестрларига киритилган шахсларга тўланади. Облигацияни сўндиришга тақдим этган эгага номинал қиймат ва жорий тугалланмаган купон даври учун унинг бошланишидан амалдаги сўндириш санасигача, ушбу санани қўшмаган ҳолда, бироқ D8 дан кечиктирмасдан ҳисобланган даромад тўланади. Бир хил суммаларни такроран тўлашга йўл қўйилмайди;
режалаштирилаётган қайта ташкил этиш ёки ташкилий-ҳуқуқий шаклни ўзгартириш тўғрисидаги маълумотлар камида 30 календарь кун олдин ошкор қилинади; тегишли қарор ёки ўз капитали камайганлиги факти тўғрисидаги маълумотлар воқеадан кейин 2 иш кунидан кечиктирмай Ягона корпоратив ахборот порталида ва Банк веб-сайтида ошкор қилинади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда кредиторларга ёзма хабарнома юборилади;
ўз капитали камайганда эга камайганлик ҳақида билган кундан бошлаб 30 календарь кун ичида облигациялар сони ва реквизитлар кўрсатилган ёзма ёки электрон рақамли имзо билан имзоланган талабни юборишга ҳақли. Қайта ташкил этишда талабларни тақдим этишнинг қонунда белгиланган муддати Банк томонидан кредиторга ёзма хабарнома юборилган кундан ҳисобланади: қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартиришда – 30 календарь кун, бўлиш ёки ажратиб чиқаришда – 60 календарь кун. Устав капитали камайганда кредитор камайганлик ҳақида билган кундан бошлаб 30 календарь кунлик муддат амал қилади. Қонунда назарда тутилган зарарларни қоплаш ҳуқуқи ва бошқа қонуний ҳимоя усуллари сақланиб қолади;
Банк талабни кўриб чиқади ва уни олганидан кейин 10 иш куни ичида ваколатли орган қарорини қабул қилади. Сўндириш қарор қабул қилинганидан кейин 10 календарь кун ичида амалга оширилади; қарор қабул қилишнинг кечикиши ушбу муддатларни узайтирмайди. Қарор 2 иш куни ичида ошкор қилинади; барча ҳолларда сўндириш Банк талабни олган кундан кейинги ўнинчи иш куни тугаганидан сўнг 10 календарь кундан кечиктирмай, ички қарор қабул қилинган санадан қатъи назар амалга оширилади.
муддатидан олдин сўндириш тўғрисида ариза юбормайдиган эгаларнинг облигациялари белгиланган муомала муддати тугаганидан кейин сўндирилади.
1.8. Агар рўйхатдан ўтказувчи орган чиқарилишни амалга ошмаган деб топса ёки суд уни ҳақиқий эмас деб топса, Банк тегишли қарорни олганидан кейин 2 иш куни ичида Ягона корпоратив ахборот порталида ва ўз веб-сайтида хабарни ошкор қилади. Қарор олинган сана ҳолатига Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан шакллантирилган реестр асосида, облигацияларни жойлаштириш натижасида Эмитент томонидан амалда олинган пул маблағлари, шу жумладан облигацияларнинг номинал қиймати, номинал қийматдан юқори нархда жойлаштирилган тақдирда тўланган қўшимча сумма (мукофот) ҳамда жойлаштириш вақтида тўланган ҳисобланган купон даромади, шунингдек, қарор олинган санагача ҳисобланган ва тўланмаган купон даромади икки марта ҳисобга олинишига йўл қўйилмаган ҳолда, қонунчилик ва тегишли қарор талабларига мувофиқ 10 (ўн) иш куни ичида сўмда, нақдсиз шаклда қайтарилади. Жойлаштириш вақтида инвестор томонидан тўланган ҳисобланган купон даромади қайтариладиган маблағлар таркибида алоҳида ҳисобга олинади. Бунда қайтариладиган маблағларни ҳисоблашда мазкур сумма ва қарор олинган санагача ҳисобланган, тўланмаган купон даромадининг икки марта ҳисобга олинишига йўл қўйилмайди; аввал амалга оширилган купон тўловлари такроран тўланмайди. Қарор олинган санадан купон ҳисоблаш тўхтатилади, бу қайтариш муддати бузилганлиги учун қонуний жавобгарликни истисно этмайди. Аввал ёпилган реестрлар бўйича купонларга бўлган ҳуқуқ уларда кўрсатилган шахсларда сақланиб қолади; жорий давр даромади қарор олинган санагача, ушбу санани қўшмаган ҳолда ҳисобланади. Чиқарилиш амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилиши ва маблағларни қайтариш билан боғлиқ барча харажатларни Банк ўз зиммасига олади.
1.9. Чиқарилиш Банкнинг ўз капитали миқдори доирасида таъминотсиз амалга оширилиши белгилансин. Чиқарилиш айирбошланадиган, яшил ёки серияли облигациялар дастури доирасида амалга ошириладиган чиқарилиш ҳисобланмайди. Жойлаштиришдан тушган маблағлар юридик шахсларнинг, шу жумладан кичик ва ўрта бизнес субъектларининг кредит лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Шу билан бирга, мазкур маблағлар жисмоний шахсларга кредит ажратишга ёки банклараро ғазначилик амалиётларига ҳам йўналтирилиши мумкин.
1.10. Чиқарилиш давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин у ҳақдаги ахборот қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда Ягона корпоратив ахборот порталида ҳамда Банкнинг расмий веб-сайтида ошкор қилинади. Манфаатдор шахслар облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласининг асл нусхалари билан Банкнинг маъмурий биносида қуйидаги манзил бўйича танишишлари мумкин: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, С. Азимов кўчаси, 77-уй, иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача.
1.11. Банк Бошқаруви облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, муомалага киритиш, фоизли даромад тўлаш ва сўндириш билан боғлиқ харажатларни тегишли молиявий режаларга киритишни, шунингдек облигация эгалари олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун етарли пул маблағлари мавжуд бўлишини таъминласин.
1.12. Чиқарилишнинг ягона параметрлари тасдиқлансин: 100 000 000 000 (юз миллиард) сўм; номинал қиймати 10 000 000 (ўн миллион) сўм бўлган 10 000 (ўн минг) дона облигация; йиллик 19 (ўн тўққиз) фоиз; 24 календарь ой; ҳар чоракда тўланадиган 8 та купон. Календарь саналар давлат рўйхатидан ўтказилгандан ва ахборот ошкор қилинганидан кейин тасдиқланган формулалар бўйича аниқланади. Расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказишга тааллуқли саналар, рақамлар ва имзолар тегишли ҳаракатлар амалга оширилганлиги факти бўйича киритилади; бу тасдиқланган чиқарилишнинг муҳим шартларини ўзгартириш ваколатини бермайди.
1.13. Мазкур баённома билан тасдиқланган чиқарилишнинг умумий ҳажми, облигацияларнинг тури ва шакли, муомала муддати, фоиз ставкаси, жойлаштириш усули, сўндириш тартиби ёки бошқа муҳим шартларини ўзгартириш фақат Кузатув кенгашининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган алоҳида қарори асосида йўл қўйилади.
1.14. Мазкур масала бўйича қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш Кузатув кенгаши раиси Зайнутдинов Нуриддин Сайфутдинович зиммасига юклансин.