1. “Ўзбектелеком” АКнинг 2025 йилда (МҲХСга кўра) олган 609 772 684 000 сўм миқдоридаги соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин:
резерв фондига – 10 % ёки 60 977 268 400 сўм;
модернизация ва янги технологиялар фондига – 10 % ёки 60 977 268 400 сўм;
имтиёзли акциялар учун дивиденд тўловига – 1,4 % ёки 8 537 712 633 сўм (ҳар бир дона имтиёзли акция учун 288,5 сўм);
оддий акциялар учун дивиденд тўловига – 50 % ёки 304 886 342 000 сўм (ҳар бир дона оддий акция учун 372,57 сўм), шундан:
стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш ва кредит тўловларини амалга ошириш мақсадида Компания тасарруфида қолдириш учун – 28,6 % ёки 174 394 092 567 сўм.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларига асосан Компания томонидан кейинчалик ушлаб қолиш шарти билан аввал ажратилган беғараз хайрия ва ҳомийлик маблағлари
2026 йил якуни бўйича давлат улуши учун ҳисобланадиган дивиденд ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.
3. “Ўзбектелеком” АКнинг стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш ва кредит тўловларини амалга ошириш учун қолдирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-357-сон қарорига асосан давлат улуши учун (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги улушларига) ҳисобланган 202 836 685 752,42 сўм дивиденд маблағлар кейинчалик капитализация қилиниши, яъни қўшимча акциялар чиқарилиши орқали Компания Устав фондини оширилишига йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
4. “Ўзбектелеком” АК Ижроия органи (Н.Хасанов):
- режалаштирилган лойиҳаларни молиялаштириш учун Компания ихтиёрида қолдирилаётган маблағларни мақсадли ишлатилишини таъминласин;
- дивидендлар 2026 йилнинг 30 июнидан 2026 йилнинг 27 августига қадар тўланишини таъминласин.