Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида

"Invest Finance Bank" Aksiyadorlik jamiyati
E'lon qilingan sana07.09.2022 16:51
Manzil:100000, Республика Узбекистан, город Ташкент, Мирзо-Улугбекский район, проспект Мустакиллик, дом 17Б

АТБ «InFinBank» акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

Чет эл капитали иштирокидаги «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда – Жамият) акциядорларининг Навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 28 сентябр куни, Тошкент шахар, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Жамият бош офиси биносида бўлиб ўтади.

Йиғилиш соат 15:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 14:00 дан бошланади. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 22 сентябр ҳолатига тузилади.

Жамиятнинг электрон почтаси ва веб сайти манзили:info@infinbank.com, www.infinbank.com.

КУН ТАРТИБИ:

1. Банк Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

2. Банк фаолиятининг 2022 йил 1-ярим йиллик якунига кўра соф фойдасини тақсимлаш;

3. 2022 йил 1-ярим йиллик якунига кўра Банк оддий акцияларига дивиденд тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда унинг тўлаш шаклини белгилаш.

 Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

 Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ва унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари биланТошкент шахар, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган жамиятнинг бош офиси биносидаги қимматли қоғозлар бўлимига мурожаат қилиш орқали танишишлари мумкин.

Кузатув кенгаши

Tashkilot haqida ma'lumot

E'lon nomi

"Invest Finance Bank" Aksiyadorlik jamiyati

Qisqa nomi:

"InFinBank" AJ

STIR:

206942764

Manzil:

100000, Республика Узбекистан, город Ташкент, Мирзо-Улугбекский район, проспект Мустакиллик, дом 17Б