Корпоратив ахборот ягона портали ишлаши юзасидан маълумотни (99871) 203-01-15 (141, 666) телефон рақами орқали олишингиз мумкин
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

Вазирлар Маҳқамасининг 30.03.1996 йилдаги 126-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • республикада қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва бошқариш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • унинг томонидан рўйхатдан ўтказилган бозорнинг қимматли қоғозлар чиқарилиши, қимматли қоғозлар бозори тузилмаси ва ривожланиши юзасидан қатнашчилар бўйича маълумотлар банкининг ягона реестрларини юритиш, ҳисобга олиш ва ҳисоботни ташкил этиш, қимматли қоғозлар муомалада бўлишини, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг касб фаолиятини бошқариш;
  • қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялаш;
  • қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган ҳолларда улар бўйича ижро этиш мажбурий бўлган хулосалар ва кўрсатмалар бериш, қонунни бузувчиларга нисбатан санкциялар қўллаш;
  • қимматли қоғозларнинг миллий ва халқаро бозорларида ўзбекистонлик ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари чиқарилиши ва самарали муомалада бўлиши учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитларни таъминловчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  • қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи инвесторларнинг, шунингдек қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • қимматли қоғозлар бозорининг аҳволи ва унинг қатнашчилари тўғрисида инвесторларни ва жамоатчиликни кенг хабардор қилиш;
  • қимматли қоғозлар бозорининг самарали инфраструктурасини ташкил этишда қатнашиш;
  • вазирликлари, идоралари, маҳаллий бошқарув органларининг, профессионал ва нопрофессионал қатнашчиларнинг, уларнинг бирлашмаларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини мувофиқлаштириш.
  • 23.01.2019
       7176    
       

    Воқеялар

    Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
    Умумий статистика
    • Жами эмитентлар сони
      622
    • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
      725
    • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
      38989
    • Муҳим фактлар
      28738
    • Эмиссия рисолалари
      159
    • Чорак ҳисоботлар
      7871
    • Йиллик ҳисоботлар
      2221
    • Уставлар
      1263