+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ

1) Қиммматли қоғозлар бозоридаги акциядорлик жамиятлари рўйхати

- 2017 йил 1-чорак
- 2017 йил 2-чорак
- 2017 йил 3-чорак
- 2017 йил 4-чорак
- 2018 йил 1-чорак
- 2018 йил 2-чорак
- 2018 йил 3-чорак
- 2018 йил 4-чорак
- 2019 йил 1-чорак
- 2019 йил 2-чорак
- 2019 йил 3-чорак
- 2019 йил 4-чорак
- 2020 йил 1-чорак
- 2020 йил 2-чорак
- 2020 йил 3-чорак
- 2020 йил 4-чорак
- 2021 йил 1-чорак
- 2021 йил 2-чорак
- 2021 йил 3-чорак
- 2021 йил 4-чорак
- 2022 йил 1-чорак
- 2022 йил 2-чорак
- 2022 йил 3-чорак
- 2022 йил 4-чорак

2) Акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотларни ошкор қилиниш тартиби

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Қонунининг 106-моддасига асосан, жамият қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда ўзи тўғрисидаги ахборотни ошкор қилишни амалга ошириши шарт.

Акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамият фонд биржасининг расмий веб-сайтида жамият уставининг матнини, шу жумладан унга доир ўзгартиш ва қўшимчаларни, шунингдек ошкор этилиши мажбурий бўлган бошқа ахборотни қонунчиликда белгиланган тартибда эълон қилиши шарт.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “ Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунининг 44-моддасига асосан, Эмитент (давлат қимматли қоғозлари эмитенти бундан мустасно) ахборотни қимматли қоғозлар эмиссия рисоласида, эмитентнинг йилнинг ҳар чорагидаги ва йиллик ҳисоботида, эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактлар тўғрисидаги хабарларда ошкор қилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012-йил 31-июлда рўйхатга олинган 2383-сонли “Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари”да  акциядорлик жамиятлари йиллик ва чораклик ҳисоботларни, муҳим фактларни ва бошқа маълумотларни Корпоратив ахборот ягона порталида ҳамда жамият корпоратив веб-сайтларида белгиланган муддатларда ошкор қилиши лозимлиги белгиланган.

3) Қимматли қоғозлар бозорида акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотларни ошкор этилиши билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлар:

а) Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун;

б) Ўзбекистон Республикаси “ Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонун;

в) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012-йил 31-июлда рўйхатга олинган 2383-сонли “Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари”;

г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сон қарори билан тасдиқланган “Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом.

16.01.2023
   2175    
   
Умумий статистика
Количество эмитентов ПО ГОДАМ
ТОП 4 СУЩЕСТВЕННЫХ ФАКТОВ
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    634
    1. ➡   АЖ
      612
    2. ➡   МЧЖ
      22
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    814
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    58272
  • Муҳим фактлар
    43801
  • Эмиссия рисолалари
    207
  • Чорак ҳисоботлар
    11834
  • Йиллик ҳисоботлар
    3417
  • Уставлар
    1865