+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАР ЭЪЛОНЛАРИ

“ЛИДЕР ФИНАНС КАПИТАЛ” МЧЖга қимматли қоғозлар бозорида инвестисия воситачиси ва инвестисия активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида лицензияси берилди


Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 80-сон қарорига асосан «Лицензия» ахборот тизими (license.gov.uz) орқали “ЛEАДEР ФИНАНСE САПИТАЛ” МЧЖ қимматли қоғозлар бозорида инвестисия воситачиси ва инвестисия активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятларни амалга ошириш хуқуқини берувчи лицензиялар олишни назарда тутувчи ариза билан Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига мурожаат қилган.

Мазкур ариза Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тегишли қонунчилик хужжатларига асосан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди ва 07-46/1-сонли қарор билан “ЛEАДEР ФИНАНСE САПИТАЛ” МЧЖга қимматли қоғозлар бозорида инвестисия воситачиси ва инвестисия активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятларни амалга ошириш хуқуқини берувчи лицензиялар «Лицензия» ахборот тизими (license.gov.uz) орқали расмийлаштириб берилганлиги маълум қилинади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати

24.02.2023

“ЭЛСИС САВДО” АЖга қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бекор қилинди


2014 йил 17 октябрда “ЭЛСИС САВДО” АЖга 1113-сон билан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган.

Бироқ, “ЭЛСИС САВДО” АЖ Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом”нинг 16-иловасида белгиланган лицензия талаб ва шартлари мунтазам равишда бузилганлиги ҳамда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органнинг бир неча маротаба огоҳлантириш ва кўрсатмаларини бажармаганлиги сабабли, Молия вазирлиги томонидан 2022 йил 16 декабрда юқоридаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган лицензия талаб ва шартларини бузилаётганлиги назарда тутувчи 07/46-32/3408-сонли даъво аризаси Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритилди.

Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу даъво ариза кўриб чиқилди ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 январдаги 4-1001-2227/71300-сонли ҳал қилув қарорига асосан “ЭЛСИС САВДО” АЖга 2014 йил 17 октябрда 1113-сон билан берилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бекор қилинди.

Шу билан бирга, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ушбу ҳал қилув қарори билан (2023 йил 17 январдаги 4-1001-2227/71300-сон) “ЭЛСИС САВДО” АЖнинг фаолиятини тугатиш ишларини ташкил этиш ва якунлаш Давлат активларини бошқариш агентлигига юклатилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги ПҚ-90-сон “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорида «Тошкент» республика фонд биржасида биржа листингига киритилмаган қимматли қоғозлар савдосини таъминловчи тизимни яратиш бўйича топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида «Тошкент» республика фонд биржасида биржа листингига киритилмаган қимматли қоғозлар савдоси амалга оширилишини маълум қилинади.

Маълумот учун: Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш «Тошкент» республика фонд биржасига ўтказилгунга қадар вақтинчалик тўхтатилган.

27.01.2023
   1694    
   
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш