+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
ЭМИТЕНТНИНГ ЮҚОРИ БОШҚАРУВ ОРГАНИ ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАР, ШУ ЖУМЛАДАН КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ АКЦИЯ, КОРПОРАТИВ ОБЛИГАЦИЯ ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ҚАРОРЛАРИ
Дата раскрытия: 19.09.2023   
Дата опубликования модератором*: 19.09.2023   
1.

ЭМИТЕНТ НОМИ

Тўлиқ: “O'zbekiston Respublikasi tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki” aksiyadorlik jamiyati
Қисқартирилган: O'zmilliybank
Биржа тикери номи: Маълумот йўқ
2.

БОҒЛАНИШ

Жойлашган ери: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 101-уй
Почта манзили: 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 101-уй
Электрон почта манзили: info@central.nbu.uz
Расмий веб-сайт: www.nbu.uz
3.

МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Муҳим факт рақами: 6
Муҳим факт номи: Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар, шу жумладан кузатув кенгашининг акция, корпоратив облигация ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари
Йиғилиш тури: внеочередное
Йиғилишни ўтказиш санаси: 07.09.2023
Йиғилишнинг баённомаси тузилган сана: 18.09.2023
Йиғилишни ўтказишн жойи: Тошкент шахри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 101 - уй
Йиғилиш кворуми: 100.00
Овозга қўйилган масалалар Овоз бериш натижаси
рози қарши бетараф
% Миқдори (Дона) % Миқдори (Дона) % Миқдори (Дона)
1 «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамиятининг акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш. 100.0 15601573215 0 0 0 0
2 «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамиятининг акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш. 100.0 15601573215 0 0 0 0
3 “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятинининг айрим активларини давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий ижро этувчи хоқимият органларига бериш масаласини кўриб чиқиш. 100.0 15601573215 0 0 0 0
4 “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг устав капиталини камайтирилишини тасдиқлаш. 100.0 15601573215 0 0 0 0
5 “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг акцияларинининг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги илгари рўйхатдан ўтган қарорга киритиладиган ўзгартиришларни тасдиқлаш. 100.0 15601573215 0 0 0 0
6 “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг 2023 йил якунлари бўйича МҲХС га мувофиқ мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини белгилаш. 100.0 15601573215 0 0 0 0
Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорнинг тўлиқ шакли
1 “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркиби қуйидагича тасдиқлансин: 1. Корпоратив алоқалар ва инвестициялар департаменти Корпоратив бошқарув хизмати менеджери Бахромов Алижон Акбарович; 2. Портфель инвестицияларни бошқариш бўлими лойиха менеджери ассистенти Хабибуллаев Акбар Камолиддин ўғли; 3. Корпоратив алоқалар ва инвестициялар департаменти бош мутахассиси Юсупов Мухамаджон Алижон ўгли.
2 “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламенти қуйидагича тасдиқлансин: - маърузалар бўйича муҳокамага – 15 дақиқагача; - кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишга – 50 дақиқагача; - кун тартибидаги масала бўйича овоз бериш учун – 10 дақиқагача.
3 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги №ПҚ-168 – сонли Қарорига мувофиқ: - Андижон вилояти филиали балансидаги кредит қарздорлигини қоплаш ҳисобига олинган “Савдо дўкони” 67 500 000,0 сўм баланс қийматида Давлат активларини бошқариш агентлигига; - Андижон вилояти филиали балансидаги кредит қарздорлигини қоплаш ҳисобига олинган “Савдо ва маиший бино иншоотлари” 270 000 000,0 сўм баланс қийматида Давлат активларини бошқариш агентлигига; - Андижон вилояти филиали балансидаги кредит қарздорлигини қоплаш ҳисобига олинган “Автомобилларга ёқилги куйиш шахобчаси” 569 500 000,0 сўм баланс қийматида Давлат активларини бошқариш агентлигига; - Хоразм вилояти филиали балансидаги кредит қарздорлигини қоплаш ҳисобига олинган “Бино ва иншоотлар” 535 500 000,0 сўм баланс қийматида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига; - Хоразм вилояти филиали балансидаги кредит қарздорлигини қоплаш ҳисобига олинган “Савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш биноси” 360 000 000,0 сўм баланс қийматида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига; - Хоразм вилояти филиали балансидаги кредит қарздорлигини қоплаш ҳисобига олинган “25 та хонадан иборат цех, дўкон, қоровулхона ва анжомхона бинолари” 891 540 085,64 сўм баланс қийматида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига; - Жиззах вилояти филиали балансидаги кредит қарздорлигини қоплаш ҳисобига олинган “Сабзавот сақлаш омбори биноси” 720 000 000,0 сўм баланс қийматида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига; - Самарқанд вилоят филиали балансидаги кредит қарздорлигини қоплаш ҳисобига олинган “Собиқ маъмурий бино” 214 350 631,71 сўм баланс қийматида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўрнатилган тартибда топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 266-сонли қарорига мувофиқ: - “Томди деҳқон бозори” савдо мажмуасини 3 309 267 552,0 сўм миқдорида Навоий вилояти Томди тумани ҳокимлигига; - “Тошкент механика заводи” АЖ даги 12 519 896 000,0 сўмлик 3 129 974 дона оддий акцияларини номинал қийматида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга; - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ оддий акцияларини 4 159 974 980,00 сўм миқдорида Давлат активларини бошқариш агентлигига; - “Tashkent Palace New” МЧЖ устав фондидаги 100% улушини 39 620 581 761,10 сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўрнатилган тартибда топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 266-сонли қарорига мувофиқ “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан: - “Andijon Charm” МЧЖ устав фондидаги 9 830 109 272,10 сўм миқдоридаги 100% улуши баланс қийматида Андижон вилояти ҳокимлигига; - “Vodiy Muzqaymog`i” МЧЖ устав фондидаги 2 243 402 764,97 сўм миқдоридаги 100% улуши Андижон вилояти ҳокимлигига; - “Kinder Fruits” МЧЖ устав фондидаги 16 778 479 004,93 сўм миқдоридаги 100% улуши баланс қийматида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига; - “Зомин деҳқон бозори”нинг 9 064 688 341,2 сўмлик (баланс қиймати ҚҚС билан бирга) маъмурий бино ва очиқ павильонларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига; - "Тошкент" РФБ АЖ улуши миқдорида 2 837 854 077,12 сўм Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига; - “Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ 21 502 305 473,36 сўм миқдоридаги улуши Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўрнатилган тартибда топширилганлиги инобатга олинсин. 2. Ижроия органига икки хафта муддатида кузатув кенгашига ва акциядорларга юқорида кўрсатилаган объектларни топширилишини кечикиш сабаблари тўғрисида маълумот тақдим этилсин. 3. Объктларни топширишни тўғри расмийлаштириш ва топшириш учун жавобгарлик ижроия органи зиммасига юклатилсин.
4 1. «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамиятининг юқорида келтирилган активларини давлат бошқарув органларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига топширилган барча активларнинг 125 494 950 000,00 сўм миқдорига Банк устав капитали ўрнатилган тартибда камайтирилсин. 2. Активларни давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий ижро этувчи хоқимият органларига топшириш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамияти устав капиталидаги улушлари мутаносиб равишда камайтирилсин.
5 1. 2023 йил 16 июндаги №20-сонли “Ўзмиллийбанк” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши баёнининг қарорига асосан 2023 йил 20 июлдаги P0906-7-сонли акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритилиши қабул қилинсин. 2. 2023 йил 16 июндаги №20-сонли “Ўзмиллийбанк” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши баёнининг қарорига асосан 2022 йил 20 июлдаги P0906-7-сонли қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. 2022 йил 20 июлдаги P0906-7-сонли қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг тасдиқланган матни ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда тақдим этилсин.
6 1. “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг 2023 йил якунлари бўйича МҲХС га мувофиқ тай ёрланаган жамланма молиявий ҳисоботини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун “Deloitte & Touche” ташқи аудиторлик ташкилоти белгилансин. 2. “Deloitte & Touche” ташқи аудиторлик ташкилоти билан ўрнатилган тартибда шартнома тузилсин (ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган миқдори - 3 831 000 000 (уч миллиард саккиз юз ўттиз бир миллион) сўм (ҚҚСни хисобга олмаган ҳолда) этиб белгилансин).
Уставга киритилаётган ўзгаришлар ва (ёки) қўшимчалар матни Уставга ўзгартириш киритилмаган
Ижро этувчи орган раҳбарининг Ф.И.О.: Мирсоатов Алишер Кудратуллаевич
Бош ҳисобчи Ф.И.О.: Рихсиев Боходир Толаганович
Веб-сайтда маълумот жойлаштиришга ваколатли шахснинг Ф.И.О.: Файзиев Тохир Ботирович
Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   43    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш