Корпоратив ахборот ягона портали
ЭМИТЕНТНИНГ ЮҚОРИ БОШҚАРУВ ОРГАНИ ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАР
Дата раскрытия: 14.04.2021   
Дата опубликования модератором*: 15.04.2021   
1.

ЭМИТЕНТ НОМИ

Тўлиқ: "Asaka Don mahsulotlari" aksiyadorlik jamiyati
Қисқартирилган: "Asaka don mahsulotlari" AJ
Биржа тикери номи: ASDM
2.

БОҒЛАНИШ

Жойлашган ери: Андижанская область, Асакинский район, ул.Саноатчи, 86
Почта манзили: Андижанская область, Асакинский район, ул.Саноатчи, 86
Электрон почта манзили: asakadon@inbox.uz
Расмий веб-сайт: www.asakadon.uz
3.

МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Муҳим факт рақами: 6
Муҳим факт номи: Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар
Умумий йиғилиш тури: годовое
Умумий йиғилишни ўтказиш санаси: 31.03.2021
Умумий йиғилишнинг баённомаси тузилган сана: 08.04.2021
Умумий йиғилишни ўтказишн жойи: Асака тумани
Умумий йиғилиш кворуми: 66.69
Овозга қўйилган масалалар Овоз бериш натижаси
рози қарши бетараф
% Миқдори (Дона) % Миқдори (Дона) % Миқдори (Дона)
1 Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи. 100.0 186983 0 0 0 0
2 Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан хулосаси. 100.0 186983 0 0 0 0
3 Жамиятнинг 2020 молия-хўжалик йили якунлари ва йиллик бизнес режанинг бажарилиши тўғрисида Бошқарув ҳисоботи. 100.0 186983 0 0 0 0
4 Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда фойда зарарларни тақсимлаш. 100.0 186983 0 0 0 0
5 Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш. 100.0 186983 0 0 0 0
6 Жамият Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш. 100.0 186983 0 0 0 0
7 Жамият тафтиш комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш. 100.0 186983 0 0 0 0
8 Жамият Бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бир йилга узайтириш. 100.0 186983 0 0 0 0
9 Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш. 100.0 186983 0 0 0 0
10 2021 йилга жамият ташқи аудиторини ва унинг хизматлари учун тўланадаган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш. 100.0 186983 0 0 0 0
11 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПК-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2020 йил якуни бўйича корхонанинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалари бўйича директори ҳисоботини эшитиш. 100.0 186983 0 0 0 0
12 Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда, импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини эшитиш. 100.0 186983 0 0 0 0
13 Корпоратив бошқарув Кодекси талабларига мувофиқ, жамиятда 2020 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган “корпоратив фаолиятни баҳолаш” бўйича хулосасини эшитиш. 100.0 186983 0 0 0 0
14 Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён ундирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларини, юридик шахс тугатилганлиги ҳақидаги тегишли ҳужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш. 100.0 186983 0 0 0 0
Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорнинг тўлиқ шакли
1 1. “Асака дон махсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2020 йил фаолияти якунлари бўйича кузатув кенгаши ҳисоботи тасдиқлансин.
2 2. “Асака дон махсулотлари” акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси (тафтишчиси)нинг 2020 йил якунлари фаолияти бўйича ҳисоботи қониқарли деб топилсин.
3 3. “Асака дон махсулотлари” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 2020 йилда олиб борилган ишлари қониқарли деб топилсин ва 2020 молия-хўжалик йили якуни ва йиллик бизнес режанинг бажарилиши тўғрисида бошқарув ҳисоботи тасдиқлансин.
4 4. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари тасдиқлансин, жамиятининг 2020 йил фаолияти якуни юзасидан эшитилган ташқи аудиторлик текшируви хулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва 2020 йил якуни бўйича олинган 12 962 712 минг сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: - 64,39 фоизи (8 млрд. 346 млн. 878 минг сўми) олдинги йилдаги зарарни коплашга; - 14,11 фоизи (1 млрд. 828 млн. 851 минг сўми) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 24-сонли қарорига асосан жамиятнинг Инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, жамиятда 2021 йил учун манзилли дастурига киритилган, транспорт ва темир йўл тарозиси атрофларида таъмирлаш ва автогараж қурилиш ишларини бажариш, ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун болалар боғчаси қурилишини якунлаш, мини спорт майдончасини қуриш, канализация қувурларини алмаштириш, тегирмон цехининг 2-секциясини модернизация қилиш бўйича лойиха-олди хужжатларини ишлаб чиқиш ва хукумат дастурларига киритиш, ускуна ва жихозлар сотиб олиш ишларига яъни ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантиришга; - 5 фоизи (648 млн. 135,6 минг сўми) захира фондига; - 1,5 фоизи (194 млн. 440,7минг сўми) 2020 йил Кузатув кенгаши аъзолари ва жамият бошқаруви (жамият Бошқарув раиси, Ишлаб чикаришни махаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директори, Молия ва сотиш буйича директори)ни рағбатлантиришга; - 15 фоизи (1 млрд. 944 млн. 406,8 минг сўми) “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 51-моддасига асосан акциядорларга дивиденд тўлашга йўналтирилсин. Ҳар бир акция учун 6935 сўмдан дивиденд тўловлари қонунда белгиланган муддатларда амалга оширилсин. Дивидендларни тўлов шакли юридик шахсларга пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахсларга нақд пул, пластик карточкага пул утказиш хамда бошқа қонуний йўл орқали тўлансин ҳамда дивидендларни тўлаш муддати 2021 йил 31 майга қадар этиб белгилансин ва йил якуни бўйича фойданинг тақсимоти ва дивидентларни ўз вақтида тўлаш масъулияти жамият бош ҳисобчиси А.Абдураимовга юклатилсин.
5 5. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган бизнес режаси тасдиқлансин.
6 6. “Асака дон махсулотлари” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Узаков Шухрат Аъламович – “Уздонмахсулот” АК вакили; Норбоев Абдуназар Норбой ўғли – “Уздонмахсулот” АК вакили; Камилов Аброр Анварович – “Уздонмахсулот” АК вакили; Абдуллаев Росул Абдулазизович – “Уздонмахсулот” АК вакили; Шалов Досмаханбет Жумашевич– “Ўздонмахсулот” АК вакили.
7 7. Жамият тафтишчиси этиб Мухтаров Дилшод Келсинбаевич сайлансин ва жамият тафтишчиси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 107-моддаси ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги низом талаблари асосида амалга оширсин ҳамда ҳар чоракда ва йил якуни бўйича акциядорлар умумий йиғилишида ҳисобот бериб борсин.
8 8. Жамият Кузатув кенгаши билан бошқарув раиси Гапиров Бахтиёр Козимжонович ўртасида тузилган ишга ёллаш хақидаги мехнат шартномаси муддати акциядорларнинг 2021 йил якуни бўйича ўтказиладиган навбатдаги умумий йиғилишига қадар узайтирилсин.
9 9. Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ миқдори Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги” Низомига асосан белгилансин.
10 10. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудитори этиб энг куп овоз олган “Iqtidor audit inform” МЧЖ аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин ва унинг хизмат хақини энг кўп миқдори 14 000 000 сўм қилиб белгилансин.
11 11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПК-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2020 йил якуни бўйича “Асака дон махсулотлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг эшитилган ҳисоботи маъқуллансин.
12 12. “Асака дон махсулотлари” акциядорлик жамиятининг харидлар жараёнини шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини хисобга олган холда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисидаги ташқи аудитнинг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
13 13. Корпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ, жамиятда 2020 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив фаолиятни баҳолаш юзасидан берилган хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
14 14. Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён корхона олдида ундирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларини (юридик шахс тугатилганлиги ҳақидаги тегишли ҳужжатарга асосан) балансдан чиқаришга ҳуқуқий асосларни тайёрлаб, жамлаш ишларни амалга ошириш ички аудиторлик хизмати, бош ҳисобчи ва ҳуқуқшунослар зиммасига юклатилсин.
Кўзатув кенгаши аъзолари рўйхати
Номзодлар тўғрисида маълумот Овозлар сони
Ф.И.О. иш жойи уларга тегишли акциялар
Миқдори (Дона) тури
1 Узаков Шухрат Аъламович “Уздонмахсулот” АК 184642 простая 187163
2 Норбоев Абдуназар Норбой-ўғли “Уздонмахсулот” АК 184642 простая 186938
3 Абдуллаев Росул Абдулазизович “Уздонмахсулот” АК 184642 простая 186938
4 Камилов Аброр Анварович “Уздонмахсулот” АК 184642 простая 186938
5 Шалов Досмахамбет Жумашевич “Уздонмахсулот” АК 184642 простая 186938
6 Олимжон Акилханов Бакирханович "Туркистон Инвест" МЧЖ 4725 простая 0
Ижро этувчи орган раҳбарининг Ф.И.О.: ГапировБахтиёр Козимжонович
Бош ҳисобчи Ф.И.О.: Абдураимов Ахмаджон Адахамович
Веб-сайтда маълумот жойлаштиришга ваколатли шахснинг Ф.И.О.: Каримов Хусанбой Абдукаххорович
Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   72    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Воқеялар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    622
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    725
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    38989
  • Муҳим фактлар
    28738
  • Эмиссия рисолалари
    159
  • Чорак ҳисоботлар
    7871
  • Йиллик ҳисоботлар
    2221
  • Уставлар
    1263