4 | Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга мувофиқ қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш |
тип акций выпуска | ҳужжатсиз шаклидаги эгаси ёзилган оддий акциялар.; |
количество акций выпуска | 1 000 000 000 (бир миллиард) дона |
номинальная стоимость акции выпуска, сум | 100 ( юз) сўм |
общий объем выпуска (по номинальной стоимости), сум | 100 000 000 000 (бир юз миллиард) сўм |
права, предоставляемые каждой акцией выпуска | Банкнинг оддий акциялари акциядорларга Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 26-27 ва бошқа моддаларда назарда тутилган ҳуқуқларни беради.
Банк акциядорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- Банк акциядорлари реестрига киритилиш;
- депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
- Банк фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
- Банк тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
- Банк кўрсатадиган хизматлар ва уларнинг баҳоси ҳақида ахборот олиши;
- акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
- Банкнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш, бундан банк сирини ташкил қилувчи маълумотлар мустасно;
- олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
- қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.
- ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
- Акциядорлар қонун ҳужжатларида ва Банк уставида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга. |
способ размещения акции, а также в случае закрытой подписки указывается круг лиц, среди которых осуществляется размещение | акциялар очиқ обуна орқали жойлаштирилади |
дата начала размещения акций | Акциялар қўшимча чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар ва имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдиришномаси қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартиб ва муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан 15 ( ўн беш) кун бироқ имтиёзли сотиб олиш хуқуқининг амал қилиш муддати ўтгунига қадар Банкнинг барча акциядорларидан имтиёзли хуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда олинган бўлса, акцияларни жойлаштириш ушбу ариза келиб тушган кундан кейинги иш кунида, лекин қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги белгиланган тартибда ошкор қилинганидан кейин камида икки хафта ўтгач бошланганди. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси банк хисоб операциялари учун дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади. |
дата окончания размещения акций | Мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни якунланиш санаси, мазкур чиқарилиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кундан ошмаслиги лозим. |
порядок размещения акции | Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда Банк Уставининг 35-бандига асосан банк овоз берувчи акциялари эгалари бўлган акциядорлар уларни ўзларига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади. Акциялар имтиёзли сотиб олиш кундан хуқуқи орқали жойлаштирилаётганда акциядорлар билан биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан тўғри фуқаролик – ҳуқуқий битими тузилиши мумкин. Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, жойлаштирилмаган акциялар очиқ обуна орқали чекланмаган инвесторлар орасида “Тошкент” Республика фонд биржасида жойлаштирилади. “Тошкент” Республика фонд биржасида жойлаштириш бўйича битимлар, ушбу биржанинг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Акцияларни жойлаштириш учун андеррайтерлар жалб қилинмайди. |
цена (цены) или порядок определения цены размещения акций данного выпуска | Мазкур чиқарилиш доирасида чиқарилган акциялар бозор нархида лекин номинал қийматидан паст бўлмаган баҳода жойлаштирилади. Банк акциялари учун тўлов сифатида фақат пул маблағлари қабул қилинади |
условия и порядок оплаты акций, в том числе форма расчетов, банковские счета, на которые должны перечисляться средства в оплату акций | Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси - сўмда амалга оширилади. Акциялар учун тўловлар фақат пул маблағари билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 36-моддасига асосан акцияларнинг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи амал қилиш даврида тўлов, юридик шахслар учун нақдсиз шаклида-пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахслар учун нақд – банк кассасига топшириш йўли билан ва нақдсиз шаклда – талаб қилгунча депозит ҳисоб рақамлари орқали, шу жумладан пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширилади, бунда акциялар учун пул маблағлари АТ “Савдогарбанк” Амалиёт бошқармаси қуйидаги ҳисоб рақамга қабул қилинади: ҳ/р 29830000700000439004, МФО 00439, СТИР 201053901, Банк жойлашган манзил: Тошкент шаҳар, Сайид Барака кўчаси, 78 уйда. Акциялар учун келиб тушган пул маблағлари “Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режа”га (Адлия вазирлиги 2004 йил 13 августдаги 773-17-сон билан рўйхатга олинган) ҳамда “Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” йўриқномага (Адлия вазирлигида 2009 йил 19 январдаги 1885-сон билан рўйхатга олинган) асосан 30318-“Чиқарилган устав капитали - Оддий” ҳисобварағида ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. “Тошкент” республика фонди биржаси орқали амалга ошириладиган олди-сотди битимлари бўйича ҳисоб-китоб тартиби ва муддатлари ушбу биржанинг савдо қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. Банкнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни жойлаштириш муддати ичида тўлиқ ҳақ тўланиши лозим.
Акциялар учун нақд шаклдаги тўлов АТ “Савдогарбанк”нинг барча филиаллари томонидан қабул қилинади. Жисмоний шахслар томонидан акциялар учун тўланадиган нақд пуллар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидаги тижорат банклар орқали амалга оширилиши мумкин. |
орган эмитента, принявший решение о выпуске акций и дата его принятия | АТ “Савдогарбанк” Кузатув кенгашининг
2022 йил 12 майдаги қарори. |
любые ограничения на эмиссию акций, установленные в уставе банка, ограничения в отношении возможных приобретателей размещаемых акций | Жисмоний ва юридик шахслар ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар, шу жумладан норезидентлар бир ёки бир неча битим натижасида банкнинг устав капиталидаги:
беш ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоиз;
йигирма ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан эллик фоизни;
эллик ва ундан кўпроқ фоиз ташкил этадиган улуш бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиш шарт.
Юқорида белгиланган банк устав капиталидаги улушлар Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олган шахслар томонидан ўзгартирилган тақдирда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги” Қонун 26-моддасида кўрсатилган тартиб хабардор қилиш йўли билан оширилади.
Банклар бошқа банкнинг акцияларини бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт. Банклар бошқа банкнинг устав капиталидаги улушини кўпайтириш учун Марказий банкнинг такрорий дастлабки рухсатномасини олиши шарт.
Имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор ҳамда молиявий опрецияларни ўтказишда ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатда ва ҳудудда яшайдиган норезидент бўлган жисмоний шахслар ҳамда шундай давлатда рўйхатга олинган юридик шахслар, акциядорлар (иштирокчилар) охирги бенефициар мулкдорлар банк акцияларининг бевосита ёки билвосита эгалик қилувчилари бўлиши мумкин эмас.
Устав фондининг (устав капиталнинг) эллик фоиздан ортиғи давлатга тегишли бўлган корхона ва ташкилотлар, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас. |
налогообложение получаемого инвестором дохода по приобретенным акциям | Инвестор томонидан сотиб олинган акциялар бўйича олинган даромадни солиққа тортиш қонунчиликда белгиланган тартибда амлга оширилади. |
цель выпуска акций | Банк устав капиталини ошириш. |
условия предстоящего выпуска облигаций в обращение | Ушбу чиқарилишда облигациялар чиқарилиши кўзда тутилмаган. |
в случае оплаты ценных бумаг не денежными средствами указать перечень имущества, которыми могут оплачиваться ценные бумаги | Банк акциялари учун тўлов сифатида фақат пул маблағлари қабул қилинади. |
доля ценных бумаг выпуска, при не размещении которой выпуск считается несостоявшимся (такая доля не может быть определена в размере меньше, чем 60 процентов от общего количества ценных бумаг выпуска) | |
порядок возврата средств, полученных эмитентом в качестве оплаты за ценные бумаги, на случай признания выпуска ценных бумаг несостоявшимся | Ушбу қўшимча акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда акциялар учун тўланган маблағларнинг қайтарилиши қўйидагича амалга оширилади: АТ “Савдогарбанк” томонидан ушбу ҳолат тўғрисида қимматли қоғозлар бозори қонунчилигига мувофиқ расмий маълумот (Қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш муҳим факти - 28) АТ “Савдогарбанк” расмий веб-сайтида (www.savdogarbank.uz) “Тошкент” Республика фонд биржаси расмий веб-сайтида (www.uzse.uz), Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) ва оммавий ахборот воситаларида ошкор этилади. Акциялар чиқарилуви амалга ошмаган деб топилган санадан сўнг 10 (ўн) кун ичида акциялар учун туланган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибдан инвесторларга қайтарилади. |
порядок хранения и учета прав на ценные бумаги, в том числе, полное фирменное наименование, а также данные о лицензии на осуществление соответствующей деятельности | Банк акцияларини сақлаш қонунчиликда белгиланган тартибда қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан, амалга оширилади. Банк акцияларига бўлган ҳуқуқларни ҳисобини юритиш, хизмат кўрсатувчи Қимматли қоқозларнинг марказий депозитарийси Давлат корхонасида вакиллик ҳисобварағини очган инвестиция воситачиликлари томонидан амалга оширилади. Реестрларни шакллантириш Марказий рўйхатга олувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси Давлат корхонаси томонидан амалга оширилади.
Марказий рўйхатдан ўтказувчи ҳақида маълумот:
Тўлиқ номи: Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси Давлат корхонаси
Ташкилий-ҳуқуқий шакли: Давлат унитар корхонаси
Жойлашган манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 107-уйда 3-қават.
Боғланиш учун маълумотлар: (71) 267-35-92, факс: (71) 267-36-42, расмий веб-сайт: www.deponet.uz электрон манзили: info@deponet.uz |
приводятся основные данные, касающиеся порядка учета и перехода прав собственности на ценные бумаги | “Toshkent Investitsiya Majmui” хусусий корхонаси
Жойлашган манзили: 100170 Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 107-уй, 329-хона.
Боғланиш учун маълумотлар: 71) 268-44-22, расмий веб-сайт: www.tashinvestkom.uz электрон манзили: www.tashinvestkom@mail.ru |
данные об организациях, принимающих участие в размещении ценных бумаг (андеррайтерах) | Акцияларни жойлаштириш учун андеррайтерлар жалб қилинмайди. |
информация о порядке и месте ознакомления с копиями и оригинальным экземпляром решения о выпуске ценных бумаг и проспектом эмиссии ценных бумаг. Информация о печатных изданиях, где будут размещены усл | Акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва мазкур чиқарилишга доир эмиссия рисоласининг асли ва нусхаси билан Тошкент шаҳри Сайид Барака кўчаси, 78-уй, АТ “Савдогарбанк”да танишиш мумкин. Эмиссия рисоласини нусхалари билан филиалларда танишиш мумкин.
Банк томонидан эмиссия рисоласини кўриб чиқиш учун хеч қандай тўловлар олинмайди ва ҳеч қандай дастлабки шартларсиз ва аризасиз эмиссия рисоласини таништириш учун инвесторларга тақдим этилади.
Акциялар чиқаралиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот корпоратив маълумот ягона порталида (www.openinfo.uz), Республика фонд биржаси расмий веб-сайтида (www.uzse.uz), оммавий ахборот воситаларида ҳамда АТ “Савдогарбанк” расмий веб-сайтида (www.savdogarbank.uz) эълон қилинади. |
основные места продажи ценных бумаг | “Тошкент” Республика фонд биржаси. Манзил - 100170, Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси 107 уй. |
информация об организаторе торгов, в листинг которого планируется включение данного выпуска ценных бумаг | “Тошкент” Республика фонд биржаси. Манзил - Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107 уй. “Тошкент” Республика фонд биржаси веб-сайти: www.uzse.uz. |