Корпоратив ахборот ягона портали ишлаши юзасидан маълумотни (99871) 203-01-15 (141, 666) телефон рақами орқали олишингиз мумкин
"DENOV VINO-AROQ" AKSIYADORLIK JAMIYATI

“ДЕНОВ ВИНО АРОҚ” АЖ НИНГ БОШҚАРУВ ЛАВОЗИМЛАРИ УЧУН ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 27.09.2019   
Дата опубликования модератором*: 04.10.2019   

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги қонун,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ4720-сонли фармони, Корпоратив бошқарув Кодекси,жамият Устави ва жамият кузатув кенгашининг 2019 йил 26 сентябрида тасдиқланган “Денов вино ароқ” АЖ ижроия органи рахбар ва рахбар ўринбосарлари лавозимига номзодлар танловини ташкиллаштириш ва ўтказиш Регламенти” га асосан жамият ижроия органи рахбар ва ўринбосарлари,жумладан:

-Жамият бош директори;

-Молиявий-иқтисодий масалалар бўйича директор;

-Маркетинг ва савдо-сотиқ бўйича директор;

-Ишлаб чиқариш масалалари буйича директор

лавозимларига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқоролари хамда чет эл давлатлари фуқоролари таклиф қилинади.

Малака талаблари:

Тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлиш;

Мос соҳада, камида уч йил иш стажига эга бўлиш.

Алкоголли махсулотлар ишлаб чиқариш корхоналардаги хар хил бошқарув лавозимдаги мутахассислик буйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси.

Олтмиш ёшгача.

Қонунчилик, алкоголли махсулотлар ишлаб чиқариш сохасидаги меьёрий-хуқуқий хужжатлар ва халқаро талабларни билиши.

Қуйидаги шахслар номзод бўла олмайди:

Олий маьлумоти йўқ;

-рахбарлик лавозимида камида беш йил иш тажрибасига эга бўлмаган;

-жамиятнинг ягона раҳбари, ижроия органи раҳбари ёки унинг ўринбосари лавозимида ишлаган даврда ёки юридик шахс таъсисчиси бўлган даврда унинг айби билан жамиятнинг фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия бўйича қонун талаблари бузилиши оқибатида жамиятга берилган лицензия бекор қилинган бўлса, агарда бундай бекор қилишлар бўйича 3 йилдан кам муддат ўтган бўлса;

-иқтисодиёт ёки бошқарув тизимга қарши содир этган жиноятлари учун судланганлиги суд томонидан олиб ташланмаган шахслар;

Танловда қатнашиш учун қуйдаги хужжатларни тақдим қилиш зарур:

- Ўз қўли билан ёзилган ариза;

-Автобиография (батафсил кўрсатилсин)

-Касбий маълумоти, иш стажи ва малакасини тасдиқловчи хужжатлар, сертификатлар;

-Мехнат дафтачаси нусхаси;

-Алоқа учун маълумотлар;

-Фотосурат 3х4 - 4 дона

Танлов хужжатларини топширишнинг охирги муддати эълон берилган санадан 14 кун, 2019 йил 11 октябр кунига қадар.

Танлов ўтказиш муддати – танлов таклифлари ва хужжатлари олингандан кейин 5 иш куни давомида ўтказилади.

Танлов таклифлари ва хужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки кисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган холда такдим этилади.

Хужжатлар қуйидаги манзил буйича қабул қилинади: Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Ш.Рашидов кўчаси 261-уй. Ходимлар бўлими.

Маълумотлар учун алоқалар: тел:76 413-53-82, 97-533-03-64.

E-mail: denov@atmi.uz

Белгиланган муддатлардан кейин юборилган таклифлар танлов учун қабул қилинмайди.

“Денов вино-ароқ” АЖ маъмурияти.

27.09.2019 йил.

27.09.2019

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   1220    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Воқеялар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    622
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    725
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    38989
  • Муҳим фактлар
    28738
  • Эмиссия рисолалари
    159
  • Чорак ҳисоботлар
    7871
  • Йиллик ҳисоботлар
    2221
  • Уставлар
    1263