АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ «АЛОҚАБАНК»
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!
АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИFИЛИШИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА
АТ «Алоқабанк» Кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2016 йил 4 март куни, соат 9:00 да, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уйда жойлашган АТ «Алоқабанк» биносининг мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.
ЙИFИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. АТ “Алоқабанк” акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Банкка аффилланган шахс “Ўзбектелеком” АК билан тузиладиган битимни маъқуллаш тўғрисида.
3. Банкка аффилланган шахс “Ўзбектелеком” АК билан тузиладиган битимни олдиндан маъқуллаш тўғрисида.
АТ «Алоқабанк» Кенгашининг 2016 йил 22 февралдаги йиғилиши қарорига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2016 йил 29 февраль куни ҳолатига ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун акциядорлар рўйхати 2016 йил 22 февраль куни ҳолатига тузилади.
Банк акциядорларини ва мажлис қатнашчиларини рўйхатга олиш 2016 йил 4 март куни соат 8:00 дан 8:50 гача давом этади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда нотариал тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши маълумотлари билан Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уйда жойлашган АТ «Алоқабанк»да танишишингиз мумкин.
Банкнинг электрон почта манзили: info@aloqabank.uz.
Маълумот учун телефонлар: 232-83-67, 233-47-29.
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
АЖ | МЧЖ | |
---|---|---|
Ҳамма эмитентлар | ||
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
Муҳим фактлар | ||
Эмиссия рисолалари | ||
Чорак ҳисоботлар | ||
Йиллик ҳисоботлар | ||
Уставлар |