+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"ANGREN LOGISTIKA MARKAZI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

КУЗАТУВ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА ХАБАРНОМА
Дата раскрытия: 19.09.2023   
Дата опубликования модератором*: 19.09.2023   

“Ангрен логистика маркази” АЖ

кузатув кенгаши аъзоларига

ХАБАРНОМА

Сизга “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилиши
2023 йил 22 сентябрь куни соат 18:00да видеоконференция шаклида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Жамият кузатув кенгашининг ваколат доираси” деб номланган 75-моддасида Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш киради.

Кузатув кенгашининг йиғилиши кун тартиби:

1. “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши ҳузуридаги қўмиталарнинг йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-101-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида.
2.1 “Ангрен логистика маркази” АЖнинг корпоратив бошқарув қоидаларини мақуллаш;
2.2 “Ангрен логистика маркази” АЖнинг Аҳлоқ кодексини тасдиқлаш;
2.3 “Ангрен логистика маркази” АЖнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини тасдиқлаш;
2.4. “Ангрен логистика маркази” АЖнинг манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсатини тасдиқлаш;
2.5. “Ангрен логистика маркази” АЖнинг қоидабузарлик тўғрисида хабардор қилиш сиёсатини тасдиқлаш;
3 “Ангрен логистика маркази” АЖнинг ички корпоратив низомларини тасдиқлаш тўғрисида.
3.1 “Ангрен логистика маркази” АЖнинг ягона акциядори тўғисида”ги низомни мақуллаш;
3.2 “Ангрен логистика маркази” АЖнинг кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомни мақуллаш;
3.3 “Ангрен логистика маркази” АЖнинг ижроия органига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомни мақуллаш;
3.4 “Ангрен логистика маркази” АЖнингйиллик мажбурий аудит текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотларини танловини ўтказиш тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш;
3.5 “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодларни танловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш;
3.6 “Ангрен логистика маркази” АЖнинг ички аудит хизмати тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш;
4. “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш учун танлов ўтказиш тўғрисида.
5. “Ангрен логистика маркази” АЖнинг йиллик мажбурий аудит текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотларини танловини ўтказиш тўғрисида.
6. “Ангрен логистика маркази” АЖнинг ички аудит хизмати ходимларини иш ҳақи миқдорини белгилаш, ички аудит хизмати ходимлигига номзодларни кўриб чиқиш учун танлов ўтказиш тўғрисида.
7. “Ангрен логистика маркази” АЖ ижро органининг 2023 йил иккинчи чоракдаги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш тўғрисида.

Кун тартибидаги масалалар бўйича қўшимча материаллар ва маълумотлар билан кузатув кенгашининг йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида иш кунлари соат 10:00дан соат 17:00гача ёки жамиятнинг
78-150-10-30, 78-150-50-90 телефонлари, www.clangren.uz расмий веб-сайти, www.clangren@bk.ru электрон манзил орқали танишиш мумкин.

Ижро органи

19.09.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   35    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш