+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"SHARG'UNKO'MIR" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 19.09.2023   
Дата опубликования модератором*: 19.09.2023   

“ШАРҒУНКЎМИР”АЖ Акциядорлари диққатига!!!

“Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йилнинг 11 октябр куни, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, А.Икромов кўчаси, 50-уйда жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши белгиланган.

Йиғилиш соат 15:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14:00 дан бошланади. Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини 2023 йил 19 сентябр ҳолатига ҳамда йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорларнинг реестрини 2023 йил 5 октябр куни ҳолатига шакллантирилади.

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

1. Жамият саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш;

3. ““Шарғункўмир” АЖ нинг модернизация лойиҳасини амалга ошириш доирасида янги ускуналарни ишлатиш бўйича махсус отрядни жалб қилиш ҳамда шартнома тузиш тўғрисида.

4. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

5. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Шарғункўмир” АЖ да ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин.

Маълумот учун телефон: +99 899 377-22-05, +99 899 671-72-27

Расмий Веб-сайт: www.sharguncoal.uz

Электрон почта манзили: – shargun_kumir58@mail.ru;

Сиздан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишига иштирок этишингизни сўраймиз.

“Шарғункўмир” АЖ

Кузатув кенгаши

19.09.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   23    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш