+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"CHINOBOD PAXTA TOZALASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЧАҚИРИШ
Дата раскрытия: 26.05.2023   
Дата опубликования модератором*: 26.05.2023   

ЧИНОБОД ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Чинобод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 20 июнь куни соат 1100да Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Чинобод шахри, Буюк ипак йўли кўчаси, 2-уйда жойлашган “Чинобод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 1000 да бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.chinpaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

1. Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

2. Жамиятнинг 2022 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.

4. Жамият ташқи аудиторининг 2022 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.

5. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

7. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.

8. 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

9. Жамиятнинг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.

12. Жамият ижро органи ходимларининг штатлар жадвалини тасдиқлаш.

-Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 29 май ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2023 йил 14 июнь ҳолатига шакллантирилади.

-Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат – паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун – нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун – мазкур юридик шахс томонидан берилган).

-Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Чинобод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

-Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Чинобод шахри, Буюк ипак йўли кўчаси, 2-уй.

-Электрон почта:info@ chin paxta.uz Телефон : (99) 822- 43-15.

26.05.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   116    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш