+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"TAMINOTCHI-PAXTA" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 14.02.2023   
Дата опубликования модератором*: 15.02.2023   

“Тa’minotchi-Paxta” AJ акциядорларининг навбатдан ташқари

умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича

ХАБАРНОМА


ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

2023 йилнинг 10 март куни Тошкент вилояти, Эски Тошкент посёлкаси, “Тa’minotchi-Paxta” AJнинг маъмурий биносида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз.

Акциядорларни ҳабардор қилиш учун реестр шакллантирилган сана – 10.02.2023й.

Йиғилишда иштирок этиш учун ресстр шакллантирилган сана – 03.03.2023й.

Умумий йиғилиш ўтказиш вақти: 15.00

Акциядорларни рўйхатга олиш 14.30 дан бошланади.

Йиғилиш кун тартиби

  1. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. “Тa’minotchi-Paxta” AJни қайта ташкил этиш йўли билан ташкилий ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятга ўзгартириш.
  3. “Тa’minotchi-Paxta” AJ ташкилий хуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятга ўзгартириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш.
  4. “Тa’minotchi-Paxta” AJнинг бир дона акцияси бозор баҳосини белгилаш ва акцияларни акциядорлардан сотиб олиш.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлардан шахсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларидан эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома талаб этилади.

Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар бўйича қўшимча маълумотлар билан “Тa’minotchi-Paxta” AJда шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9.00 дан 18.00 гача танишиш мумкин. Қўшимча маълумотлар учун: +998971312989.

Жамият акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 40-моддасига мувофиқ овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати овоз бериш натижасида ушбу Қонунга мувофиқ акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади – яъни 03.03.2023 йил холатига шакллантирилган реестр маълумотлари асосида.

Акцияларни қайтариб сотиб олиш акцияларнинг бозор қиймати бўйича, нақдсиз кўринишда пул ўтказиш йўли билан (миллий валютада) амалга оширилади. Жамият акциялари “Тошкент” Республикаси фонд биржаси котировка варағига киритилган бўлиб, ушбу қарор қабул қилинган кун холатига бир дона акциянинг котировка нархи 6 500,0 сўмни ташкил этади. Амалдаги қонунчиликка кўра биржа котировка нархи бозор нархи деб ҳисобланишини инобатга олиб, бир дона акция акциядорлардан 6 500,0 сўмдан ("Тошкент" РФБнинг 2023 йил 6 февралдаги 02/15-11-86-сонли хатига кўра оддий акциянинг котировка нархи) сотиб олинади.

Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари жамият (Тошкент вилояти, Эски Тошкент посёлкаси, “Тa’minotchi-Paxta” AJнинг маъмурий биноси) манзилигаёки info@pahta.uz электрон почтаси орқали акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олади.

Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талабида акциядорнинг яшаш жойи (юридик шаслар учун - жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган маълумотлар бўлиши керак (шунингдек акцияларни тўлаш учун маблағлар ўтказилиши лозим бўлган банк реквизитларини кўрсатилиши мақсадга мувофиқ).

Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.: Тошкент вилояти, Эски Тошкент посёлкаси, “Тa’minotchi-Paxta” AJ. Тел: +998971312989.

                                                                                          “Тa’minotchi-Paxta” AJ Кузатув кенгаши

14.02.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   103    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Умумий статистика
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика йиллар кесимида
2021
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар, шулардан 699 1
жорий эмитентлар* 593 1
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони, шулардан 7305 1
жорий эмитентлар* 6886 1
Муҳим фактлар, шулардан 5221 1
жорий эмитентлар* 4948 1
Эмиссия рисолалари, шулардан 23 0
жорий эмитентлар* 21 0
Чорак ҳисоботлар, шулардан 1653 0
жорий эмитентлар* 1537 0
Йиллик ҳисоботлар, шулардан 407 0
жорий эмитентлар* 380 0
Уставлар, шулардан 171 1
жорий эмитентлар* 148 1
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар, шулардан 717 3
жорий эмитентлар* 599 3
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони, шулардан 7292 5
жорий эмитентлар* 6895 5
Муҳим фактлар, шулардан 5293 4
жорий эмитентлар* 5030 4
Эмиссия рисолалари, шулардан 16 1
жорий эмитентлар* 11 1
Чорак ҳисоботлар, шулардан 1526 0
жорий эмитентлар* 1431 0
Йиллик ҳисоботлар, шулардан 452 0
жорий эмитентлар* 423 0
Уставлар, шулардан 166 0
жорий эмитентлар* 150 0
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар, шулардан 755 20
жорий эмитентлар* 607 20
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони, шулардан 8710 37
жорий эмитентлар* 8248 36
Муҳим фактлар, шулардан 6326 33
жорий эмитентлар* 6000 32
Эмиссия рисолалари, шулардан 12 4
жорий эмитентлар* 12 4
Чорак ҳисоботлар, шулардан 1822 0
жорий эмитентлар* 1747 0
Йиллик ҳисоботлар, шулардан 510 0
жорий эмитентлар* 489 0
Уставлар, шулардан 300 18
жорий эмитентлар* 293 17
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар, шулардан 760 23
жорий эмитентлар* 613 22
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони, шулардан 2222 13
жорий эмитентлар* 2138 13
Муҳим фактлар, шулардан 1676 12
жорий эмитентлар* 1616 12
Эмиссия рисолалари, шулардан 4 1
жорий эмитентлар* 4 1
Чорак ҳисоботлар, шулардан 468 0
жорий эмитентлар* 459 0
Йиллик ҳисоботлар, шулардан 60 0
жорий эмитентлар* 59 0
Уставлар, шулардан 65 1
жорий эмитентлар* 63 1
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш