+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"HUDUDGAZTA'MINOT" AKSIYADORLIK JAMIYATI

КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИ ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ
Дата раскрытия: 03.02.2023   
Дата опубликования модератором*: 03.02.2023   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги

ПФ-4720-сон Фармони ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ кузатув кенгашининг 09.12.2022 йилдаги мажлис баённомасига асосан
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ корпоратив маслаҳатчиси лавозимига танлов эълон қилади.

Маслаҳатчи номзодига келтирилган малакавий талаблар:

номзод юридик ёки иқтисодиёт йўналишида олий маълумотга, камида
3 йиллик, ва корпоратив ҳуқуқ соҳасида амалий билимга эга бўлиши шарт.

Қўшимча талаблар:

- рус ва инглиз тилларини билиши;

- номзод Ўзбекистон Республикаси Иқтисод ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби корпоратив бошқарувининг малака аттестатига эга бўлиши.

Маслаҳатчининг асосий вазифалари:

- Жамиятнинг корпоратив ҳужжатларининг амалдаги қонунчиликка мослигини ўрганади, агарда қонунчиликка зид ҳолатлар мавжуд бўлса, уларни қайта кўриб чиқиш учун кузатув кенгашига таклифлар киритади;

- корпоратив бошқарув ва назорат органлари, шунингдек Жамиятнинг ижроия органи фаолиятини хатти-ҳаракатларнинг корпоратив стандартларга ва ижро интизоми талабларига мувофиқлигини назорат қилади;

- аффилланган шахслар тўғрисида ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишнинг қонун билан белгиланган тартиби ўрганиб чиқиб, маслаҳатлар беради;

- корпоратив бошқарув масалалари бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун қабул қилади ва улар бўйича тавсиялар беради ёки уларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

- корпоратив ҳужжатлар айланишини ҳамда расмийлаштиришни ташкил этишда услубий ёрдам беради;

- корпоратив бошқарув ва назорат органлари аъзолари, шунингдек акциядорлар ёки уларнинг вакилларининг илтимосига биноан корпоратив қонунчилик ва корпоратив бошқарувнинг энг яхши амалиётларини амалга ошириш бўйича маслаҳатлашади, корпоратив низоларни ҳал қилиш жараёнида иштирок этади;

- корпоратив бошқарув тамойилларини амалга ошириш тўғрисида таклифларни тайёрлайди ва кузатув кенгашига киритади;

- Жамиятда амалга оширилаётган корпоратив масалалар қонунчиликка риоя қилинганлиги тўғрисида кузатув кенгашига ҳисобот беради
ва корпоратив маслаҳатчи хулосасини тақдим этади;

- Жамият кузатув кенгаши ва умумий акциядорлар йиғилишларини ташкил қилишда, шунингдек баённома тузишда ҳамда зарур материалларни тайёрлашда услубий ёрдам беради.

Маош: Шартнома асосида.

Бандлик: Шартнома асосида.

Иш манзили: Тошкент шаҳри.

Ҳужжат (резюме) электрон тарзда қабул қилинади.

Манзил: info@hududgaz.uz

Қабул қилиш муддати: Эълон жойлаштирилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида соат 18:00 гача.

Алоқа учун телефон: Режалаштириш ва корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи Б. Туропов тел 998 71 281 16 85 (ички 287)

03.02.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   93    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Умумий статистика
Количество эмитентов ПО ГОДАМ
ТОП 4 СУЩЕСТВЕННЫХ ФАКТОВ
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    634
    1. ➡   АЖ
      612
    2. ➡   МЧЖ
      22
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    814
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    58272
  • Муҳим фактлар
    43746
  • Эмиссия рисолалари
    207
  • Чорак ҳисоботлар
    11834
  • Йиллик ҳисоботлар
    3415
  • Уставлар
    1864