«APEX INSURANCE» АЖ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
«APEX INSURANCE» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 9 январь куни, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси 154А-уйда жойлашган Жамият бош офиси биносида бўлиб ўтади.
Йиғилиш соат 10:00да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9:00дан бошланади.
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 30 декабрь ҳолатига тузилади.
Жамиятнинг электрон почтаси ва веб-сайти манзили: info@apexinsurance.uz; apexinsurance.uz.
КУН ТАРТИБИ:
1. «APEX INSURANCE» AЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
2. «APEX INSURANCE» AЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. «APEX INSURANCE» AЖнинг ижроия органини бошқарув асосида ташкил этиш ва унинг сон таркибини белгилаш;
4. «APEX INSURANCE» AЖ Уставига ўзгартиришлар киритиш ва янги таҳрирдаги «APEX INSURANCE» AЖ Уставини тасдиқлаш;
5. «APEX INSURANCE» AЖ Кузатув кенгаши аъзосининг ваколатини муддатидан аввал тугатиш;
6. «APEX INSURANCE» AЖ Кузатув кенгаши таркибига сайлов ўтказиш;
7. «APEX INSURANCE» AЖ Кузатув кенгашига ижроия органини шакллантириш (бошқарув раиси ва унинг аъзоларини сайлаш) ваколатини бериш;
8. «APEX INSURANCE» АЖ ижроия органи тўғрисида»ги низомга ўзгартириш киритиш ва уни янги таҳрирда тасдиқлаш;
9. «APEX INSURANCE» АЖ ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашадилар, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ва унда кўриладиган масалалар бўйича ҳужжатлар биланТошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси 154А - уй манзилида жойлашган жамиятнинг бош офисигa мурожаат қилиш орқали танишишлари мумкин.
Кузатув кенгаши
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар