Дата раскрытия: 09.12.2022
Дата опубликования модератором*: 09.12.2022
Қарши шаҳар “Деҳқон (озиқ-овқат) бозори” акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
Қарши шаҳар “Деҳқон (озиқ-овқат) бозори” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши 2022 йил “26” декабрь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 11-00 да Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Насаф кўчаси 255-уйда жойлашган Қарши шаҳар “Деҳқон (озиқ-овқат) бозори” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10-30да бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайити: www.qarshidehqonbozor.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
- 1. Умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш;
- 2. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича хисоботини эшитиш.
- 3. Жамият тафтиш комиссиясининг 2021 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
- 4. Жамият бошқарув раисининг 2021 йил якунлари бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
- 5. 2021 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори хулосасини тасдиқлаш ва 2021 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторини ҳамда унга бериладиган хизмат ҳақи миқдорини белгилаш.
- 6. 2021 йил учун тузилган бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоботини тасдиқлаш.
- 7. Жамиятнинг 2020 йилда олинган соф фойда тақсимотини қайта кўриб чиқиш ва 2021 йил молиявий фаолият якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимоти ва дивидендлар миқдорини белгилаш ҳамда унинг тўлови тартибини тасдиқлаш.
- 8. Жамият бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини 1 (бир) йилга узайтириш.
- 9. Бошқарув органи аъзоларини сайлаш.
- 10. Жамиятнинг 2022 йил “Бизнес режа”синии тасдиқлаш.
- 11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- 12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
- 13. Давлат Марказий депозитариясидаги жамият депо хисобида турган акцияларни бекор килиш.
- 14. Бошка масалалар.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 25 ноябрь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри ( 3 иш кун олдин) 2022 йил 21 декабрь ҳолатига шакллантирилади.Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Нишон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Насаф кўчаси 255-уйда”Қарши шаҳар “Деҳқон (озиқ-овқат) бозори” акциядорлик жамияти”АЖэлектрон почта:qarshi_dehqon_bozor@mail.ru, тел.:(+91)464-37-47.