“Ўзбекистон республика валюта биржаси”
акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига !
Жамиятнинг номи: | “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ). |
Жойлашган ери (почта манзили): | Тошкент шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 4 уй. |
Электрон почта манзили: | info@uzrvb.uz |
Расмий веб-сайт: | www.uzrvb.uz |
ЎзРВБ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 29 декабрь куни соат 15-00 да, Тошкент шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 4 уйда видеоконференцалоқа режимида “ZOOM” платформасида ўтказилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун акциядорларнинг реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 7 декабрь.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 23 декабрь.
Акциядорлар 2022 йил 29 декабрь куни соат 14-00 дан 14-40 гача рўйхатга олинади.
АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
КУН ТАРТИБИ:
1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. ЎзРВБ саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
3. ЎзРВБнинг 2021 йил якунларига кўра соф фойдасини тақсимлаш.
4. ЎзРВБнинг 2022 йил тўққиз ойи натижаларига кўра соф фойдасини тақсимлаш.
Шунингдек, ЎзРВБ акциядорларига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) акциядорларга уларнинг электрон почталари орқали билдиришнома (хат) билан юборилади.
Қўшимча маълумот олиш учун: (+99855) 501-33-02 (117)
Расмий веб-сайт: www.uzrvb.uz
Электрон почта манзили info@uzrvb.uz
ЎзРВБ Кузатув Кенгаши.
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар