+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017


"NAQLGAZMAXSUSQURILISH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ
Дата раскрытия: 29.09.2022   
Дата опубликования модератором*: 30.09.2022   

“Нақлгазмахсусқурилиш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича акциядорларга

Хабарнома

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

     “Нақлгазмахсусқурилиш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 31 октябрь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри, Сайфи Олим кўчаси, 22-уйда жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Тел: +998974302777

Йиғилишқатнашчиларини рўйхатга олиш соат 14.30 да бошланади.

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

1. Aкциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши иш тартибини, саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини ҳамда унинг ваколат муддатини тасдиқлаш.

2. “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖни масъулияти чекланган жамият шаклига ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиш.

3. “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖни нг бир дона акция баҳосини белгилаш ва акцияларини акциядорлардан қайтиб сотиб олиш .

4. “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖни масъулияти чекланган жамият шаклига ўзгартириш тартиби ва шартлари ҳақида қарор қабул қилиш.

5. Жамиятнинг юридик манзили ўзгарганлиги муносабати билан жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

6. “Ўзтрансгаз” АЖнинг 29.08.2022 йилдаги 04-28-245/4271-сон талабномасига асосан Закрияев Илхомхон Музаффаровичнинг жамият кузатув кенгаши аъзоси сифатидаги ваколатларини муддатидан олдин тугатиш.

     Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 29 сентябрь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 25 октябрь ҳолатига шакллантирилади.

     Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун – нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун – мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.

    Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар тўғрисидаги маълумотлар билан “Нақлгазмахсусқурилиш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Жамият акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида

хабарнома

       Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни 40-моддасига мувофиқ овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

      Ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати овоз бериш натижасида ушбу Қонунга мувофиқ акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

     Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари жамият (Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Сайфи Олим кўчаси, 22-уй.) манзилига акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олади.

     Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талабида акциядорнинг яшаш жойи (юридик шаслар учун - жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган маълумотлар бўлиши керак.

      Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган санадаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизи миқдорида амалга оширилади. Қайтариб сотиб олиш талаби қўйилган акцияларнинг умумий сони белгиланган чеклов инобатга олинган ҳолда жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган тақдирда, акциялар акциядорлардан қўйилган талабларга мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.

      Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат этилиши сўралади: Тошкент шаҳри, Сайфи Олим кўчаси, 22-уй., тел: +998974302777.

29.09.2022

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   224    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Валюта курслари 18.01.2023
something
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    647
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    814
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    58272
  • Муҳим фактлар
    43143
  • Эмиссия рисолалари
    203
  • Чорак ҳисоботлар
    11824
  • Йиллик ҳисоботлар
    3410
  • Уставлар
    1841