+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017


ХII "YANGIYO'L YOG'-MOY" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ
Дата раскрытия: 10.08.2022   
Дата опубликования модератором*: 11.08.2022   


                                        ХИИ “Янгийўл ёғ-мой”АЖ акциядорлари ДИҚҚАТИГА !!!

Ҳурматли акциядорлар, 2022 йил 5 августга чақирилган йиллик умумий йиғилиш, кворум бўлмаганлиги сабабли ўтмаган деб ҳисобланади. 

“Янгийўл ёғ-мой”АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши
ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядор, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Самарқанд кўчаси, 352-уй манзилида 2022 йил 30 август куни соат 16-00да “Янгийўл ёғ-мой”АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида маълум қилинади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати2022 йил 24 август ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2022 йил 30 август куни соат 15-00 да бошланиб соат 15-50 гача давом этади.

Умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият бошқарув раисининг 2021 йил учун Бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

4. 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича жамиятнинг тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия баланси, фойда ва зарар ҳисоблари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини тасдиқлаш.

7. Жамият 2021 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижаларига кўра ташқи аудиторлик хулосасини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича зарарини кўриб чиқиш.

9. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича мустақил баҳолаш ташкилоти ҳисоботини кўриб чиқиш.

10. Жамият Тафтиш комиссияси фаолиятини тўхтатиш.

11. Жамият Тафтиш комиссияси фаолиятини тўхтатилиши сабабли ташкилий тузилмани янги таҳририни тасдиқлаш.

12. Давлат активларининг бошқариш агентлигининг 2022 йил 22 апрелдаги 01/08-1-18/298-сон кўрсатмасига асосан жамият Устави ва ички меъёрий ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали янги таҳририни тасдиқлаш.

13. Жамиятнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

14. Жамиятни айланма маблағларини тўлдириш, яъни хом-ашё сотиб олиш учун 20,0 млрд.сўм миқдорида кредит маблағларини жалб қилиш.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли материаллар (ахборотлар) билан жамиятнинг Акциядорлар билан копоратив муносабатлар бўлимида танишиш мумкин.

Умумий йиғилишда акциядорлар паспортлари, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончномалари орқали қатнашишлари талаб этилади.

10.08.2022

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   350    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Валюта курслари 18.01.2023
something
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    647
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    814
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    58272
  • Муҳим фактлар
    43039
  • Эмиссия рисолалари
    203
  • Чорак ҳисоботлар
    11815
  • Йиллик ҳисоботлар
    3410
  • Уставлар
    1838