Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: farovonsugurta@mail.ru, веб-сайт:www.farovonsugurta.uz) «FAROVON SUG‘URTA» Aksiyadorlik Jamiyati 2022 йил 25 август соат 11:00да Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш йиғилиш бўлиб ўтадиган манзилда 2022 йил 25 август куни соат 10:30 да бошланади.
Йиғилишда иштирок этиш учун акциядор ва унинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта), шунингдек акциядорнинг вакили ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.
Акциядорлар реестри қуйидаги саналарга шакллантирилади:
а) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун 2022 йил 2 август ҳолатига;
б) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун 2022 йил 19 август ҳолатига.
Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:
1) Умумий йиғилиш регламенти тасдиқлаш ва саноқ комиссиясини сайлаш.
2) «FAROVON SUG‘URTA» AJда Тафтишчи фаолиятини тугатиш тўғрисида.
3) «FAROVON SUG‘URTA» AJ уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
4) «FAROVON SUG‘URTA» AJ Акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги низомини тасдиқлаш.
5) «FAROVON SUG‘URTA» AJ Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомини тасдиқлаш.
6) «FAROVON SUG‘URTA» AJ Ижроия органи тўғрисидаги низомини тасдиқлаш.
7) «FAROVON SUG‘URTA» AJ Кузатув кенгаши, Ижроия органи ва меҳнат жамоасини моддий рағбатлантириш тартибини тасдиқлаш.
8) «FAROVON SUG‘URTA» AJ ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
9) «FAROVON SUG‘URTA» AJ томонидан чиқарилаётган қўшимча акцияларни жойлаштириш усулини белгилаш.
10) «FAROVON SUG‘URTA» AJнинг қўшимча акцияларни акциядорлар томонидан имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш акциядорлар ёки уларнинг вакиллари шахсан иштирок этиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган материаллар билан Жамиятнинг Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилида жойлашган маъмурий биносида танишишингиз мумкин.
Маълумот учун телефон: (78) 147-11-00.
«FAROVON SUG‘URTA» AJ Кузатув Кенгаши
03.08.2022
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
АЖ | МЧЖ | |
---|---|---|
Ҳамма эмитентлар | ||
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
Муҳим фактлар | ||
Эмиссия рисолалари | ||
Чорак ҳисоботлар | ||
Йиллик ҳисоботлар | ||
Уставлар |