71 203-00-50
"O'ZOG'IRSANOATLOYIHA INSTITUTI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

«O’ZOG’IRSANOATLOYIHA» INSTITUTI АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА ХАБАРНОМА
Дата раскрытия: 20.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 20.06.2022   

Ҳурматли акциядорлар!

«O’zog’irsanoatloyiha» InstitutiАЖ (Тошкент шаҳар, Мирзо Улугбек тумани, Мустакиллик шоҳ кўчаси, 88-уй, электрон почта манзили:uztp@proekt.uz, uzogir_2020@mail.ru) Кузатув кенгашининг 2022 йил 20 июндаги қарорига асосан, 2021 йил якуни бўйича Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 30 июнь куни, Тошкент шаҳар, Мирзо Улугбек тумани, Мустакиллик шоҳ кўчаси, 88-уйда жойлашган жамиятнинг бош офиси биносидаги мажлислар залида (3-қават) ўтказилади.Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш шакли – юзма-юз йиғилиш.

Йиғилиш соат 16:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 15:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 15:50 да тугатилади.

Жамият акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 2022 йил 20 июнь, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри шакллантирилиши санаси – 2022 йил 24 июнь.

Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши

Кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

2. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

5. Жамият фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича мустақил аудиторлик ташкилотининг хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.

6. Жамияти 2021 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан Бош директорнинг ҳисоботини ҳамда 2021 йил учун бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилишини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2021 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

8. Жамият томонидан 2021 йилда олинган соф фойда(зарар)ни тақсимлаш ва жамиятининг жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.

9. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.

10. Жамият Бош директорини тайинлаш ва меҳнат шартномасини тузиш тўғрисида.

11. Жамият акциядорларининг 2021 йил 30 июндаги йиллик умумий йиғилиши кун тартибининг 15 масаласи бўйича қабул қилинган қарорнинг иккинчи қисмини бекор қилиш тўғрисида.

12. Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сонли қарори ижроси юзасидан, жамиятга тегишли “Zumrad Servis” МЧЖ томонидан фойдаланиб келинаётган бино ва иншоотларни Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилишини маъқуллаш.

13. “Zumrad Servis” МЧЖ фаолиятини тугатиш тўғрисида.

14. Жамият кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш.

15. Жамият устав фондини камайтириш тўғрисида.

16. Жамиятнинг устаф фонди камайтирилиши муносабати билан акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар матнини тасдиқлаш масаласини кузатув кенгашига бериш тўғрисида.

17. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш тўғрисида.

18. Жамиятнинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Жамият бош директори тўғрисида”ги ички низомларини янги таҳрирда тасдиқлаш.

19. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

20. Жамият ҳудудида жойлашган фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган гараж ва навесларни (соябон ҳудудлар) демонтаж қилиш тўғрисида.

21. Жамиятнинг умидсиз қарзлари (дебиторлик қарзлари)ни жамият бухгалтерия балансидан ҳисобдан чиқариш тўғрисида.

22. Жамиятнинг 2022 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизмати учун тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш.

23. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдиришни тасдиқлаш.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Мирзо Улугбек тумани, Мустакиллик шоҳ кўчаси, 88-уйда жойлашган «O’zog’irsanoatloyiha» Instituti АЖнинг бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 16:00 гача танишишлари мумкин.

ДИҚҚАТ! Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан, акциядор ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи Марказий депозитарийни ва (ёки) инвестиция воситачисини ўз вақтида хабардор қилиши шарт. Акциядор ўзига оид маълумотлар ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этмаган ҳолларда, акциядорнинг ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси бунинг оқибатида акциядорга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сиздан, ўзингизга оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида Сизнинг акцияларга бўлган ҳуқуқларингизни ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи Марказий депозитарийни ва (ёки) инвестиция воситачиларини ўз вақтида хабардор қилиб боришингизни сўраймиз.

20.06.2022

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   292    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Воқеялар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    622
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    725
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    38989
  • Муҳим фактлар
    28738
  • Эмиссия рисолалари
    159
  • Чорак ҳисоботлар
    7871
  • Йиллик ҳисоботлар
    2221
  • Уставлар
    1263