71 203-00-50
"IMKON FINANS MIKROMOLIYA TASHKILOTI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

​“IMKON FINANS MIKROKREDIT TASHKILOTI” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИГА ХАБАРНОМА!
Дата раскрытия: 20.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 20.06.2022   

ХУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» акциядорлик жамияти

акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказишини

маълум қилади:

Андижон ш., А.Темур шоҳ кўчаси, 44-а уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@imkonfinans.uz, веб-сайт:www.imkonfinans.uz) «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» акциядорлик жамияти 2022 йил 18 июль куни соат 10:00 да А.Темур шоҳ кўчаси, 44-а уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09:00 да бошланади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилиш учун Акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 20 июнь.

Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган Акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 13 июль.

Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

1. Жамиятнинг 2022 йил 1-чи ярим йиллик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудитор хулосасини тинглаш, жамиятнинг 2022 йил 1-чи ярим йиллик якуни бўйича молиявий ҳисоботларини тасдиқлаш.

2. 2022 йил 1-чи ярим йиллик фаолияти якуни бўйича жамият фойдасини тақсимлаш.

3. 2022 йил 1-чи ярим йиллик фаолияти якуни бўйича жамият акцияларига дивидендлар тўлаш.

4. Жамият номини ўзгартириш.

5. Жамият Уставининг янги тахририни тасдиклаш.

6. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

Акциядор - юридик шахс акциядорларнинг йиллик умумий ҳисобот йиғилишида иштирок этишни бошқа шахсга ишониш ҳуқуқига эга. Бунда акциядор вакили рўйхатдан ўтиш чоғида тегишли тартибда расмийлаштирилган, унинг рахбарнинг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган ишончномани тақдим этиши шарт.

Акциядор - жисмоний шахс паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатга, унинг вакили эса нотариал тасдиқланган ишончномага эга бўлиши шарт.

«IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган ахборот материллар билан жамиятнинг маъмурий биносида танишиш мумкин. 

Телефон номер (78) 298-12-35.

Жамият Кенгаши

20.06.2022

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   173    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Воқеялар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    622
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    725
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    38989
  • Муҳим фактлар
    28738
  • Эмиссия рисолалари
    159
  • Чорак ҳисоботлар
    7871
  • Йиллик ҳисоботлар
    2221
  • Уставлар
    1263