71 203-00-50
"SAMARQAND DORI-DARMON" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
Дата раскрытия: 08.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 08.06.2022   

“Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

“Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамияти акциядорларнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2022 йил    30 июн куни (хафтанинг пайшанба куни) соат 11-00 да жамият маъмурият биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошланади.

Манзил: Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани “Димишқиболо” қишлоқ фуқаролар йиғини, Кимёгар МФЙ, Дўстлик массиви, Ертешар кўчаси, 1-уй.

Е-mail: sam_doridarmon@umail.uz;

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2021 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тинглаш.

2. “Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда Бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан (шу жумладан, жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида) жамият бошқарув органи ҳисоботини тасдиқлаш.

3. “Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг 2021 йил молия-хўжалик фаолиятини ҳалқаро ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари юзасидан ташқи аудитор хулосаларини тасдиқлаш.

4. “Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг 2021 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизмини мустақил баҳолаш бўйича берилган хулосани тасдиқлаш.

6. “Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.

7.“Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижро этувчи органи тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Низомларини тасдиқлаш.

8. “Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг 2021 молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш.

9. “Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг 2021 молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган фойда ва зарарларни тақсимлаш, тўғрисида.

10.“Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. Жамият тафтиш комиссиясини бекор қилиш;

12. “Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини (3) уч йилга узайтириш.

13.“Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамияти айланма маблағларини тўлдириш мақсадида хизмат кўрсатувчи банкидан йил давомида 5,0 (беш мллиард) сўм кредит олиш учун тузиладиган йирик битимни кўриб чиқиш.

14. “Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

15.“Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамиятнинг 2021 йилги молия-хўжалик фаолиятини ҳалқаро ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

16.“Самарқанд Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

* Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2022 йил 24 июн ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2022 йил 8 июн ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.

* Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.

* Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 30 июн куни соат 10-00 дан 11-00га қадар давом этади.

* Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон:0 (366) 230-40-49, 0 (366) 240-06-40.

Жамиятнинг электрон почта манзили: samdoridarmon@umail.uz;

Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

Жамият Кузатув кенгаши.

08.06.2022

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   197    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Воқеялар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    622
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    725
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    38989
  • Муҳим фактлар
    28738
  • Эмиссия рисолалари
    159
  • Чорак ҳисоботлар
    7871
  • Йиллик ҳисоботлар
    2221
  • Уставлар
    1263