“Жиззах аккумулятор заводи” акциядорлик жамияти балансидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳини белгиланган тартибда баҳолатиш мақсадида мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади!
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
- Ташкилот устави нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
- Баҳолаш ишининг бажарилиш муддати ва хизмат ҳақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Фаолияти мобайнида баҳолаган объектлар рўйхати;
- Баҳоловчи ташкилотлар уюшмасига ёки баҳоловчилар жамиятига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2022 йил 31 май соат 16:00 га қадар қуйидаги манзилга таҳдим этишингиз сўралади:
130112, Жиззах вилояти Жиззах шаҳри "А" саноат ҳудуди, Жиззах аккумулятор заводи" АЖ офиси.
Маълумот учун телефонлар: 72-221-02-47, 97-295-85-23.
Эълон жойлаштирилган сана: 2022 йил 23 май.
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |