“Тa’minotchi-Paxta” AЖнинг мулкчилик шаклини масъулияти чекланган жамиятга ўзгартириш тартиби ва шартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
“Тa’minotchi-Paxta” AЖ акциядорларининг 10.03.2023 йилдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши баённомасининг иловаси
“Тa’minotchi-Paxta” AЖни масулияти чекланган жамиятга
айлантириш тартиби ва шартлари
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларининг хукукларини химоя килиш тугрисидаги» Қонунининг (кейинги матнларда Қонун) 40-моддасига мувофиқ овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати овоз бериш натижасида Қонунга мувофиқ акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Шунга кўра, “Тa’minotchi-Paxta” AJни масъулияти чекланган жамиятга айлантириш масаласига қарши овоз берган ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган, 03.03.2023 йил холатига шакллантирилган реестрда мавжуд бўлган акциядорлар жамиятдан ўзларига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Акцияларни қайтариб сотиб олиш акцияларнинг бозор қиймати бўйича, нақдсиз кўринишда пул ўтказиш йўли билан (миллий валютада) амалга оширилади. Жамият акциялари “Тошкент” Республикаси фонд биржаси котировка варағига киритилган бўлиб, ушбу қарор қабул қилинган кун холатига бир дона акциянинг котировка нархи 6 500,0 сўмни ташкил этади. Қонуннинг 24-моддасига кўра агар қимматли қоғозлар фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган бўлса, уларнинг биржа котировкалари мазкур қимматли қоғозларнинг бозор қиймати деб эътироф этилиши белгиланган. Шуни инобатга олиб, бир дона акция акциядорлардан 6 500,0 сўмдан ("Тошкент" РФБнинг 2023 йил 6 февралдаги 02/15-11-86-сонли хатига кўра оддий акциянинг котировка нархи) сотиб олинади.
Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари жамият (Тошкент вилояти, Эски Тошкент посёлкаси, “Тa’minotchi-Paxta” AJнинг маъмурий биноси) манзилига ёки info@pahta.uz электрон почтаси орқали акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олади.
Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талабида акциядорнинг яшаш жойи (юридик шаслар учун - жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган маълумотлар бўлиши керак (акцияларни тўлаш учун маблағлар ўтказилиши лозим бўлган банк реквизитларини кўрсатилиши мақсадга мувофиқ).
Шунингдек, Қонуннинг 41-моддасида жамият акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида хабардор этиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
Шунга кўра, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга юбориладиган Хабарномада Қонун 41-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар бўлиши лозим. Жамият ижроия органи Қонуннинг 41-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган маълумотларни ўз ичига олган Хабарномани мазкур Қонунда белгиланган муддатларда акциядорларга етказилишини таъминлайди.
Мазкур тартибда кўзда тутилмаган холатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра хал этилади.