“ЎзИҚМК” АЖнинг Корпоратив облигациялар чиқариш ва қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси орқали уюшган биржа савдо қоидаларига асосан қуйидаги шартларда жойлаштириш масаласи бўйича қуйидагича қарор қабул қилинсин:
• ҳар бир облигациянинг номинал қиймати 1 000 000 (бир миллион) сўм;
• умумий сони 300 000 (этти юз минг) дона;
• жами қиймати 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўмлик ҳужжатсиз шаклда эгасининг номи ёзилган Корпоратив облигациялар чиқариш;
• қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси орқали уюшган биржа савдо қоидаларига асосан Тижорат банклари (AT “Xalq banki”, “Kapitalbank” ATB va “Trast bank” XAB), “Freedom Finance” MChJ XK, “Leader Finance Capital” MChJ va “Kafil Sug’urta” AJга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёпиқ обуна усулида жойлаштириш;
• облигациялар жойлаштирилишининг муддати давлат рўйхатига олинган кунидан бошлаб 90 кун этиб белгилаш;
• облигацияларни жойлаштириш эмитент томонидан, эмитентга облигацияларни жойлаштириш бўйича хизматлар, жумладан, андеррайтинг хизматларини кўрсатувчи «АЛКEС РEСEАРЧ» МЧЖ андеррайтер сифатида жалб қилинган ҳолда амалга оширилади.;
• облигациялар баҳоси эмиссия доирасида чиқарилган облигациялар номинал қийматидан, яъни 1 000 000 (бир миллион) сўмдан белгиланиши;
• облигациялар учун тўлов фақат пул маблағи кўринишида Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси сўмда амалга оширилиши;
• облигацияларнинг муомала даври бошланиш санаси - облигацияларни жойлаштиришни бошланиш санасидан иккинчи иш куни ҳисобланиши;
• облигацияларни муомала даври тугаш санаси - 2036 йил 14 сентябрь
(10 йил) қилиб белгиланиши;
• облигациялар бўйича фоиз даромади йиллик 16.6 фоиз;
• фоиз даромадлар муомала муддати давомида ҳар бири 3 ойлик 40 та оралиқ даврлар учун ҳисобланади ва облигациялар эгаларига тўлаб берилиши;
• Мазкур облигацияларни муддатидан олдин тўлиқ сўндириш кўзда тутилмаган бўлиб, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
- Компания қайта ташкилий ҳуқуқий шакли ўзгарганида облигация эгасининг талабига асосан;
- Компания облигациялари чиқарилиши амалга ошмаган ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги кўра хақиқий эмас деб тан олинган тақдирда.
- Компания Кузатув кенгашининг қарорига асосан, ушбу чиқарилишдаги амалда жойлаштирилган облигацияларнинг умумий сонига нисбатан 25% (йигирма беш фоиз)гача бўлган қисмини — 28 (йигирма саккизинчи), 32 (ўттиз иккинчи) ва 36 (ўттиз олтинчи) оралиқ даврлар якунида, кўрсатилган ҳар бир санада муддатидан олдин сўндиришга ҳақли.