Чиқарилаётган акцияларнинг жойлаштириш шартлари ва муддати қуйидагича тасдиқлансин:
- мазкур чиқарилиш доирасида чиқарилаётган акциялар, жамият ягона акциядори “INSURANCE 8888” МЧЖга, ёпиқ обуна усули билан жойлаштирилади;
- акцияларни жойлаштириш муддати – акциялар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида рўйхатга олинган санадан бошлаб бир йил ичида жойлаштирилади;
- акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – мазкур акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кунидан бошланади;
- акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, мазкур чиқарилиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим;
- мазкур чиқарилаётган акциялар жамият томонидан мустақил равишда, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларини (андеррайтерларни) жалб этмасдан жошлаштирилади. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштирилиш қимматли қоғозларнинг ташкиллаштирилмаган (уюшмаган) биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузилган ҳолда, жамият ягона акциядори (“INSURANCE 8888” МЧЖ)га ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади;
- мазкур чиқарилиш доирасида чиқарилган акциялар номинал қиймати бўйича яъни 5 000 (беш минг) сўмдан жойлаштирилади;
- ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўмда амалга оширилади. Қўшимча акцияларга ушбу акцияларни жойлаштириш муддати ичида тўлиқ ҳақ тўланиши лозим.
- ушбу чиқарилувдаги акциялар 60%дан кам миқдорда жойлаштирилганда, ушбу чиқарилув амалга ошмаган деб ҳисобланади.
- ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда ушбу холат тўғрисида қонунчиликда ўрнатилган тартибда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади. Акциялар учун тўланган маблағлар инвесторга 10 (ўн) кун давомида қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб берилади.