“ЎзИҚМК” АЖ устав капиталини кўпайтириш мақсадида қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қуйидагича қабул қилинсин:
• ҳар бирининг номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм;
• 1 103 800 000 (бир миллиард бир юз уч миллион саккиз юз минг) дона;
• жами қиймати 1 103 800 000 000 (бир триллион бир юз уч миллиард саккиз юз миллион) сўм миқдорида ҳужжатсиз шаклда эгасининг номи ёзилган оддий акциялар қўшимча чиқариш;
• мазкур чиқарилиш доирасида чиқарилаётган акциялар, ушбу қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги жамият акциядорлари реестрда мавжуд акциядорларга имтиёзли хуқуқ берилади ҳамда имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ, АТ “Халқ банки”, “Агробанк” АТБ, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “Асакабанк” АЖ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Микрокредитбанк” АТБ, “Алоқабанк” АТБ, “Туронбанк” АТБ, “Ипотека-банк” АТИБ, “Ориент финанс банк” АТБ, “Ҳамкорбанк” АТБ, “Трастбанк” ХАБ, “Invest Finance Bank” АЖ, “Ипак йўли” АИТБ, “Asia Alliance Bank” АТБ, “Octobank” АЖ, “Анор Банк” АЖ, Халқаро молия корпорацияси ҳамда Осиё тараққиёт банкига, ёпиқ обуна усули билан жойлаштирилади;
• Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш муддати бўлиб қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан ушбу акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисида қарорни давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 180 (бир юз cаксон) кун этиб белгилаш;
• акцияларни жойлаштириш бошлаш санаси — имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ахборот эълон қилинган кундан эътиборан 11 (ўн биринчи) кун, бироқ имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, акцияларни жойлаштириш ушбу аризалар келиб тушган кундан кейинги иш кунида бошланади. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси банк ҳисоб операциялари учун дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади;
• акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, мазкур чиқарилиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 180 (бир юз cаксон) кун ошмаслиги лозим;
• мазкур чиқарилаётган акциялар жамият томонидан мустақил равишда, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларини (андеррайтерларни) жалб этмасдан жойлаштирилади. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштирилиш қимматли қоғозларнинг ташкиллаштирилмаган (уюшмаган) биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузилган ҳолда, ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади;
• ушбу чиқарилишдаги акцияларни олишга имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар рўйхати акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санага шакллантирилган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ акциядорлар томонидан ўзларига тегишли бўлган оддий акциялар сонига мутаносиб равишда амалга оширилади. Акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўн кун ичида акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) календарь кунни ташкил этади. Билдириш матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим;
• ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўмда амалга оширилади. Қўшимча акцияларга ушбу акцияларни жойлаштириш муддати ичида тўлиқ ҳақ тўланиши лозим;
• ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда ушбу холат тўғрисида қонунчиликда ўрнатилган тартибда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади. Акциялар учун тўланган маблағлар инвесторларга 10 (ўн) кун давомида қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб берилади.