1.1. Жамият Устав фонди миқдори номинал қиймати 500 (беш юз) сўм бўлган 200 000 000 (икки юз миллион) дона умумий хажми 100 000 000 000 (юз миллиард) сўм бўлган эгасининг номи ёзилган оддий, хужжатсиз шаклдаги қўшимча акцияларни чиқариш орқали 230 000 000 000 (икки юз ўттиз миллиард) сўмдан 330 000 000 000 (уч юз ўттиз миллиард) сўмга кўпайтирилсин;
1.2. Қўшимча акцияларни жойлаштириш тартиби ва муомалага киритиш шартлари қўйидагича тасдиқлансин:
• Акциялар тури – эгасининг номи ёзилган оддий акциялар.
• Акция сони – 200 000 000 (икки юз миллион) дона.
• Номинал қиймати – 500 (беш юз) сўм.
• Чиқарилишнинг умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича) – 100 000 000 000 (юз миллиард) сўм.
• Акцияларни жойлаштириш усули – Ушбу чиқарилишдаги акциялар жамиятнинг Ягона акциядори «APEX INSURANCE» Aksiyadorlik jamiyatiга ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.
• Акцияларни жойлаштиришнинг муддати - Акцияларни жойлаштириш акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) календарь кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
• Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – Акцияларни жойлаштириш акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошланади.
• Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – Мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, мазкур чиқарилиш давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кундан ошмаслиги лозим.
• Акцияларни жойлаштиришнинг тартиби – Қўшимча чиқарилаётган акциялар Жамият томонидан мустақил равишда, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларини жалб этмасдан жойлаштирилади. Акцияларни жойлаштирилиши уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида ёпиқ обуна орқали жамиятнинг Ягона акциядори «APEX INSURANCE» Aksiyadorlik jamiyati билан тўғридан-тўғри фуқаролик-хуқуқий битими тузиш йўли билан амалга оширилади.
• Акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби - Мазкур эмиссия доирасида чиқарилаётган акциялар Жамиятнинг Ягона акциядори “APEX INSURANCE” Aksiyadorlik jamiyatiга жойлаштирилиши сабабли, ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан имтиёзли хуқуқ қўлланиши кўзда тутилмаган.
• Акцияларни жойлаштириш баҳоси – Ушбу чиқарилишдаги акциялар 500 (беш юз) сўм қийматда жойлаштирилади.
• Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби – Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар нақдсиз шаклда Жамиятнинг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, С.Азимова кўчаси, 77-уй манзили бўйича жойлашган «APEX BANK» акциядорлик жамиятидаги (қисқача - «APEX BANK» АЖ) 2020 8000 4050 7599 5010 ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш орқали амалга оширилади (Банк коди: 01196).
• Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби - Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда Эмитент томонидан ушбу ҳолат тўғрисида ўрнатилган тартибда расмий маълумот (Қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш хақидаги муҳим факт – 28 ёки Қимматли қоғозлар чиқарилишини ҳақиқий эмас деб топиш муҳим факти - 29) «APEX LIFE INSURANCE» AJ расмий веб-сайтида (www.apexlife.uz) ва Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) ошкор этилади.
Акциялар чиқарилуви амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган санадан сўнг 5 (беш) иш куни давомида акциялар учун тўланган маблағлар қонунчиликда ўрнатилган тартибда жамиятнинг Ягона акциядорига қайтарилади.