| 1 | Саноқ комиссияси таркиби уч кишидан иборат этиб, қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
1) Мирзакулов Рустам Ахмаджонович;
2) Охунов Шовкатжон Комилжонович;
3) Мамуров Музаффар Хасанович. | 100 | 51 375 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2 | Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламенти қўйидагича тасдиқлансин:
- асосий масалалар бўйича маърузачиларнинг чиқишларига – 10 дақиқа;
- қўшимча чиқишлар, эътироз ва музокаралар учун – 5 дақиқагача;
- овоз бериш якунларини ҳисоблаш учун танаффус – 30 дақиқа. | 100 | 51 375 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 3 | «ISHONCH SUG’URTA KOMPANIYASI » AЖ ҚКнинг 2025 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботлари тасдиқлансин. | 100 | 51 375 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 4 | 2025 йил якунига кўра бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро стандартлари бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви якунига кўра тақдим этилган «MARIKON-AUDIT» МЧЖ аудиторлик ташкилотининг хулосаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. | 100 | 51 375 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 5 | 5.1. «ISHONCH SUG’URTA KOMPANIYASI» AЖ ҚКнинг 2025 йил якунига кўра олинган 1 604 841 614,90 сўм соф фойдаси 2-иловага мувофиқ қуйидагича тақсимлансин.
- 2025 йил якунига кўра олинган соф фойданинг 5,24% ини ёки 84 141 614,90 сўмини Жамиятнинг заҳира фондига йўналтирилсин;
- 2025 йил якунига кўра олинган соф фойданинг 1 520 700 000,00 сўмини дивидендлар тўлашга йўналтирилсин.
5.2. 2025 йил якунига кўра Жамиятниг хар бир жойлашган акциясига 29,6 сўмдан дивидендни пул маблағлари билан Конунчиликда ва Жамият Уставида қайд этилган тартиб ва муддатда тўлаб берилсин:
- дивидендларни тўлашни бошлаш санасини 2026 йил 16 июнь этиб белгилансин;
- дивидендларни тўлашни тугатиш санасини 2026 йил 14 август этиб белгилансин. | 100 | 51 375 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 6 | 2025 йил якуни бўйича «ISHONCH SUG’URTA KOMPANIYASI» AЖ ҚКнинг кузатув кенгашининг ҳисоботи маълумот ўрнида қабул қилинсин. | 100 | 51 375 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 7 | 2026 йил якунига кўра «ISHONCH SUG’URTA KOMPANIYASI» AЖ ҚКнинг молия-хўжалик фаолиятинининг бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро стандартлари бўйича ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун «MARIKON-AUDIT» МЧЖ аудиторлик ташкилоти белгилансин ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори 50 000 000 (Эллик миллион) сўм этиб белгилансин. | 100 | 51 375 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 8 | «ISHONCH SUG’URTA KOMPANIYASI» AЖ ҚK Бош директори Мухитдинов Жамолиддин Зайниддинович билан тузилган меҳнат шартномаси ўз кучида қолдирсин. | 100 | 51 375 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |