1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-108-сонли қарорига мувофиқ, суғурта компанияларининг устав фондига (устав капиталига) қўйилган минимал талаблар 2025-2029 йилларда суғурта фаолият турларига боғлиқ ҳолда босқичма-босқич оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жамият Кузатув кенгаши томонидан жамият бизнес режа кўрсаткичларининг бажариш юзасидан амалга оширилган ишлари, кўрилган масалалари маълумот учун қабул қилинсин.
3. ““SQB Insurance” суғурта компанияси” aкциядорлик жамиятининг устав фонди (устав капитали) 120 000,0 млн. сўмга босқичма-босқич олинган соф фойда ва кейинги йилларда олинадиган соф фойданинг бир қисмини йўналтириш орқали ошириш таклифи Жамият Кузатув кенгаши (03.04.2025 йилдаги АО 03/2025-сонли баённомаси,), Банк инвестиция қўмитаси (23.05.2024 йилдаги 8-сонли баёни), Банк Бошқаруви (27.05.2024 йилдаги 284-сонли Банк Бошқарув қарори) ва Банк Кузатув кенгаши (13.06.2024 йилдаги 2024/10-сонли баённомаси) томонидан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. ““SQB Insurance” СК” АЖнинг 2025 йил якуни бўйича олган 22 618 707 461 (йигирма икки миллиард олти юз ўн саккиз миллион етти юз етти минг тўрт юз олтмиш бир) сўм 19 тийин ва аввалги даврларнинг тақсимланмаган фойдаси 593 388 798 (беш юз тўқсон уч миллион уч юз саксон саккиз минг ети юз тўқсон саккиз) сўм 59 тийин қуйидагича тақсимлансин:
- жамият Уставининг 9.4-бандига мувофиқ, 2025 йил якуни бўйича олинган соф фойданинг 5% (беш фоизи), яъни 1 130 935 373 (бир миллиард бир юз ўттиз миллион тўққиз юз ўттиз беш минг уч юз етмиш уч) сўм 06 тийинни жамиятнинг заҳира фондига йўналтирилсин;
- соф фойданинг бир қисми 17 881 389 473 (ўн етти миллиард саккиз юз саксон бир миллион уч юз саксон тўққиз минг тўрт юз етмиш уч) сўм 68 тийинни, дивидендлардан даромад солиғи 5%ни ҳисобга олган ҳолда устав фондини (устав капиталини) оширишга (капитализацияга) йўналтирилсин. Бунда, соф фойдадан 894 069 473 (саккиз юз тўқсон тўрт миллион олтмиш тўққиз минг тўрт юз етмиш уч) сўм 68 тийин миқдорида дивиденд солиғини тўлашга ва 16 987 320 000 (ўн олти миллиард тўққиз юз саксон етти миллион уч юз йигирма минг) сўмни қўшимча акциялар чиқариб, Ягона акциядор - “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга ёпиқ обунада 100% жойлаштириш, қўшимча акциялар ҳақи сифатида қабул қилган ҳолда Жамият устав фондини (устав капиталини) оширишга (капитализацияга) йўналтирилсин;
- 2025 йил якуни бўйича олинган соф фойда ва аввалги даврларнинг тақсимланмаган соф фойдасининг бир қисми 2 600 000 000 (икки миллиард олти юз миллион) сўмни, дивиденддан 5% миқдорида даромад солиғини ҳисобга олган ҳолда Ягона акциядорга пул кўринишида дивиденд тўлашга йўналтирилсин. Бунда, соф фойдадан 130 000 000 (бир юз ўттиз миллион) сўм амалдаги қонунчиликка мувофиқ дивиденд солиғини тўлашга ва 2 470 000 000 (икки миллиард тўрт юз етмиш миллион) сўм миқдорида Ягона акциядор – “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга пул шаклида дивиденд тўлашга йўналтирилсин;
Дивиденд тўлови пул маблағлари кўринишида мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кун ичида амалга оширилсин.
- жамият Уставининг 12.19-бандига, “““SQB Insurance” СК” АЖ Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомга кўра, соф фойдадан 100 000 000 (бир юз миллион) сўмни Жамиятда Кузатув кенгаши аъзоси бўлган ҳамда ҳозирги вақтда Ягона акциядорда меҳнат фаолиятини давом эттираётган Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга
4-иловага мувофиқ йўналтирилсин;
- жамият ходимларини моддий, маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида, соф фойданинг 1 450 000 000 (бир миллиард тўрт юз эллик миллион) сўм миқдорини жамият ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилсин. Бунда мазкур маблағ жамиятда 2025 йил давомида ишлаган ҳамда ҳозирги вақтда жамиятда меҳнат фаолиятини давом эттираётган ходимлар ўртасида 2025 йил давомида ҳисобланган ойлик маоши миқдорини коэффициентга кўпайтириш орқали ҳисоблаб рағбатлантиришга йўналтирилсин. Солиқлар Жамиятнинг жорий йил ҳаражатлари ҳисобидан амалга оширилсин;
- қолган 49 771 413 (қирқ тўққиз миллион етти юз етмиш бир минг тўрт юз ўн уч) сўм 04 тийин жамият томонидан кейинги қарор қабул қилингунга қадар, тақсимланмаган фойда сифатида қолдирилсин.
- Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 75-моддасига кўра, жамият устав фонди (устав капиталини) кўпайтириш масалалари, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш Жамият Кузатув кенгаши ваколатига киритилсин.