1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли ҳамда 2025 йил
21 апрелдаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-147-сонли қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Жамиятнинг амалдаги ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, 2 (икки)та штат бирлигидан иборат бўлган “Коррупцияга қарши курашиш махсус хизмати” ташкил этилсин.
3. Ташкил этилаётган мазкур штат бирликлари (ходим) фаолият йўналиши бўйича бевосита Кузатув кенгашига ҳамда банк Марказий аппаратининг Коррупцияга қарши курашиш хизматига ҳисобдор эканлиги белгилаб қўйилсин.
4. Коррупцияга қарши ички назорат бўлими зиммасига:
иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тавсиявий ҳужжатлари ва бошқа қонунчилик талаблари асосида ташкилотнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
жамият фаолиятида, айниқса давлат харидлари, ишга қабул қилинаётган номзодлар танлови ва молиявий-хўжалик жараёнларида коррупциявий
хавф-хатарларни мунтазам равишда аниқлаш, баҳолаш ва уларни минималлаштириш чора-тадбирларини белгилаш;
жамият ходимлари ўртасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган ўқув семинарлари ва тарғибот тадбирларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;
жамият билан шартнома тузаётган контрагентларни текшириш (due diligence) жараёнида коррупцион мезонлар асосида хулоса бериш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш;
жамият ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриш;
коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ва самарадорлиги тўғрисида даврий ва чораклик таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ҳамда банк Марказий аппаратининг Коррупцияга қарши курашиш хизматига ҳисобот тақдим этилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Жамият Кузатув кенгаши аъзоси Ф. Рузиев зиммасига юклансин.