Жамиятнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қуйидагича тасдиқлансин.
1. Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури (оддий ёки имтиёзли): оддий.
2. Ушбу акциялар чиқарилишининг шакли: ҳужжатсиз.
3. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати (сўм): 1 000 (бир минг) сўм.
4. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг сони (дона): 10 000 000 (ўн миллион) дона.
5. Ушбу чиқарилишнинг умумий ҳажми (сўм): 10 000 000 000 (ўн миллиард) сўм.
6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар эгаларининг ҳуқуқлари: Жамият оддий акциялари эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиш;
- депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
- жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
- жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
- жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
- жамиятнинг Уставига мувофиқ жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;
- олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари
ва эмитентларнинг уқувсиз ёки ғаразли хатти-ҳаракатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини талаб қилиш;
- ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар
ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
- қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш;
- амалдаги қонунчилик ва жамият Уставида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга.
7. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият Уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги ҳар қандай чеклашлар:
Акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорга кўра акциялар ёпиқ обуна йўли билан Жамият акциядорлари орасида жойлаштирилади. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставида чеклашлар мавжу эмас.
8. Жамият Устав капиталининг миқдори (сўм): 80 000 000 000 (саксон миллиард) сўм.
9. Илгари жойлаштирилган акциялар сони (турлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади): 80 000 000 (саксон миллион) дона оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз (нақдсиз) акциялар.
10. Илгари жойлаштирилган корпоратив облигациялар сони (турлари
ва кўринишлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади): Жамият томонидан илгари облигациялар жойлаштирилмаган.
11. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг шартлари
ва тартиби.
11.1. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна):
Ушбу акциялар чиқарилуви Жамият акциядорларининг 2026 йил 22 апрель ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига кўра ёпиқ обуна йўли билан номинал қийматда Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича бўйича ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан оддий акция кўринишида Жамият устав фондини ошириш шарти билан акциядорлар ўртасида акциядорларнинг ҳисобидаги мавжуд акцияларга мутаносиб (пропорционал) равишда жойлаштирилади.
11.2. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати:
Мазкур чиқарилишдаги акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 20 (йигирма) кун давомида жойлаштирилади.
Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси - мазкур акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кун.
Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси - ушбу чиқарилишнинг охирги акцияси жойлаштирилган кун ҳисобланиб, ушбу сана акцияларни жойлаштиришни бошланиш санасидан бошлаб 20 (йигирма) кундан ошмаслиги лозим.
11.3. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш биржадан ташқари уюшмаган қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри битимлар тузиш йўли билан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда андеррайтерларни жалб қилиш кўзда тутилмаган.
11.4. “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи инвестиция воситачисининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, телефони:
“Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” акциядорлик жамияти. Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси,
107. Тел.: 71 267-37-42.
“ALP OMAD INVEST” масъулияти чекланган жамияти. Манзил:
100070, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани Тафаккур тор кўчаси, 2-уй, 11-хонадон.
Тел.: 94-620-18-86.
11.5. Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби:
Ушбу акциялар чиқарилуви Жамият акциядорларининг 2026 йил 22 апрель ҳолатига шакллантириладиган акциядорлар реестрига кўра ёпиқ обуна йўли билан номинал қийматда Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича бўйича ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан оддий акция кўринишида Жамият устав фондини ошириш шарти билан акциядорлар ўртасида акциядорларнинг ҳисобидаги мавжуд акцияларга мутаносиб (пропорционал) равишда жойлаштирилиши сабабли имтиёзли ҳуқуқ қўлланилмайди.
11.6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар 1 000 (бир минг) сўмдан жойлаштирилади.
11.7. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби:
ушбу акцияларга тўлов сифатида Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича олинган соф фойдасидан эълон қилинган дивидендларга Жамиятнинг акциялари билан тўлов амалга оширилади.
11.8. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки деб ҳақиқий эмас топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби:
Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда акциялар учун амалга оширилган тўловлар бўйича Жамият бухгалтериясида 10 кун ичида тегишли “проводка” берилади.
Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳакиқий эмас деб топилганда Жамият томонидан оммавий ахборот воситаларида ва Корпоратив маълумотлар ягона порталида, шу билан бирга Жамият веб-сайтида расмий билдиришнома чоп этилади.
12. Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби:
Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги ахборот ушбу чиқарилиш давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Корпоратив ахборотнинг ягона порталида (www.openinfo.uz) ва жамият расмий веб-сайтида (www.impex-insurance.uz) эълон қилинади. Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор асли билан Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчаси, 38А-уй манзилда танишиш мумкин.
13. Бошқа маълумотлар. Кўзда тутилмаган.