1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-108-сон қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Жамият бош директори А.Халбаевнинг таклифи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
3. Жамият томонидан 2025 йил якунлари бўйича олинган 10 216 266 400 сўм миқдоридаги соф фойданинг 97,88 фоизи, яъни 10 000 000 000 сўм (ҳар бир акцияга 125,0 сўм) дивиденд тўловига йўналтирилсин, қолган 2,12 фоизи, яъни 216 266 400 сўм тақсимланмаган фойда сифатида жамият ихтиёрида қолдирилсин. Дивидендлар акциядорларга уларнинг улушларига мутаносиб равишда жамиятнинг оддий акциялари кўринишида тўлаб берилсин.
4. Жамият устав капитали қўшимча акциялар чиқариш орқали оширилсин ҳамда 2025 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивидендлар акциядорларга уларнинг улушларига мутаносиб равишда ушбу қўшимча акциялар орқали жойлаштирилсин.
5. Акциядорларга дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган шахслар дивиденд олиш ҳуқуқига эга эканлиги тасдиқлансин.