| 1 | 1. Жамият акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши регламенти қуйидагича тасдиқлансин:
- кун тартибидаги масалалар бўйича маърузалар учун - 5 дақиқагача;
- ҳар бир масала бўйича муҳокамалар учун - 3 дақиқагача;
- ҳар бир масала бўйича овоз бериш учун - 1 дақиқагача;
- саноқ комиссияси томонидан овоз бериш якунларини ҳисоблаб чиқилгунга қадар танаффус - 10 дақиқа. | 100 | 35 087 074 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2 | 1. Саноқ комиссияси қуйидаги таркибда бир йил муддатга тасдиқлансин:
- Машрапов Дониёржон Махмуджанович;
- Ташпулатов Бахтиёржон Акрамджанович;
- Қузиев Достон Хазратқўл ўғли. | 100 | 35 087 074 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 3 | 1. Жамият Кузатув кенгашининг 2025 йил якуни бўйича ҳисоботи 1-иловага асосан тасдиқлансин. | 100 | 35 087 074 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 4 | 1. Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги йиллик ҳисоботи 2-иловага асосан тасдиқлансин. | 100 | 35 087 074 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 5 | 1. Жамият томонидан 2025 йилда 5 380 208 240 сўм миқдорида соф фойда кўрилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жамият акциядорлари умумий йиғилиши қарорлари билан 2025 йил давомида 2025 йил соф фойдасидан жами 2 196 920 000 сўм (2025 йил жами соф фойдасининг 40,83 фоизи) миқдорида оддий акциялар учун чораклик дивидендлар тўланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Жамият томонидан 2025 йилда олинган соф фойданинг қолган 3 183 288 240 сўм қисми қуйидагича тақсимлансин:
• захира фондини шакллантириш учун – 269 010 412 сўм (2025 йил жами соф фойдасининг 5 фоизи);
• Акциядорларнинг тегишли қарори қабул қилингунга қадар соф фойдани жамият ихтиёрида қолдириш учун – 2 914 277 828 сўм ёки (2025 йил жами соф фойдасининг 54,17% фоизи). | 100 | 35 087 074 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 6 | 1. Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг 2026 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда мустақил равишда аффилланган шахслар билан тузиши мумкин бўлган битимлари 3-иловага асосан тасдиқлансин. | 100 | 35 087 074 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 7 | 1. Жамият Бош директор М.Р. Халиловга 4-иловага мувофиқ бир марталик мукофот пули тўлансин. | 100 | 35 087 074 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 8 | 1. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги» Қонуни 79-моддасига мувофиқ Жамият Бош директори М.Р. Халиловнинг ваколати узайтирилсин. | 100 | 35 087 074 | 0 | 0 | 0 | 0 |