Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартибини қуйидагича тасдиқлансин:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар ёпиқ обуна усулида қуйидаги акциядорларга жойлаштирилади:
- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бир дона акциянинг номинал қиймати 100 сўм бўлган, умумий қиймати 32 433 552 700 сўмлик, 324 335 527 дона оддий акция;
- “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖга бир дона акциянинг номинал қиймати 100 сўм бўлган, умумий қиймати 21 622 368 400 сўмлик, 216 223 684 дона оддий акция.
- Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати:
Акцияларни жойлаштириш қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 кундан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси: қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатига олинган сана.
Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси: чиқарилишдаги сўнги акция жойлашган сана, лекин акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 365 кундан ошмаган муддат.
- Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар Жамият ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси” АЖ ўртасида биржадан ташқари уюшмаган бозорда тўғридан-тўғри битим тузиш ва “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖда рўйхатдан ўтказиш йўли билан жойлаштирилади.
Мазкур чиқарилишдаги акцияларни жойлаштиришда қимматли қоғозларни жойлаштириш бўйича хизмат кўрсатувчи қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларини (андеррайтерларни) жалб қилиш кўзда тутилмаган.
- Ушбу чиқарилишдаги акцияларига бўлган хуқуқларни хисобини юритиш, “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади.
- Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли хуқуқни амалга ошириш тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акцияларга нисбатан имтиёзли хуқуқ қўлланилиши кўзда тутилмаган.
- Ушбу чиқарилишдаги акциялар бахоси (бахолари) ёки жойлаштириш бахосини белгилаш тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар номинал қийматда, яъни 100 (юз) сўмдан жойлаштирилади.
- Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби:
Акциялар учун тўловлар:
а. 54 055 921 113 сўм - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 мартдаги ПҚ-104-сон қарори ҳамда Давактив агентлигининг 2023 йил 7 апрелдаги 71-сон ва Давактив агентлиги Тошкент шахар ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 16 апрелдаги 73-сон буйруқларига асосан, “O‘ZSUVLOYIHA” АЖ устав капиталидаги давлатга тегишли бўлган 50,8 фоиз акция пакетининг 54 055 921 113 сўм миқдоридаги баҳоланган қийматида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ устав капиталида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси” АЖ улушини ошириш ҳисобига;
б. Қўшимча акциялар учун тўлов сифатида йўналтирилган маблағлар (54 055 921 113 сўм) ва Жамият устав капиталини ошириш миқдори (54 055 921 100 сўм) ўртасидаги 13 сўм миқдордаги қолдиқ ҳамда Жамият Ягона акциядорининг 2021 йил 4 октябрдаги 7-сон қарорига асосан жамият томонидан амалга оширилган қўшимча акциялар чиқарилувидан қолган 13 сўм 75 тийин миқдоридаги тафовут жами 26 сўм 75 тийин миқдоридаги фарқ Жамиятнинг келгусидаги қўшимча акциялар чиқарилишларида давлат улуши сифатида хисобга олинади.
- Пул бўлмаган мол-мулкларнинг бозор қиймати “Baxolash va Konsalting Markazi” mas’uliyati cheklangan jamiyati томонидан аниқланган:
- Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби:
Мазкур чиқарилишдаги акцияларнинг 100 (юз) фоизидан кам қисми уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда жойлаштирилган тақдирда мазкур чиқарилиш амалга ошмаган деб эътироф этилади. Акциялар чиқарилиши суднинг тегишли қарори мавжуд бўлган тақдирда хақиқий эмас деб топилади.
Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки хақиқий эмас деб топилган тақдирда, Жамият томонидан мазкур холат бўйича расмий тарзда оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан жамиятнинг расмий веб-сайтида (www.ung.uz), Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) хамда “Тошкент” РФБ АЖнинг веб-сайтида (www.uzse.uz) эълон қилинади.
Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки хақиқий эмас деб топилган кундан бошлаб, 10 кун мобайнида акциялар учун қабул қилинган тўловлар ўрнатилган тартибда қайтарилади.
- Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик хужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби:
Жамият фаолиятида мухим фактлар вужудга келганлиги тўғрисидаги маълумотлар икки иш куни ичида жамиятнинг расмий веб-сайтида (www.ung.uz), Корпоратив ахборотнинг ягона порталида (www.openinfo.uz) ва “Тошкент” РФБ АЖнинг веб-сайтида (www.uzse.uz) ошкора этилади.