6.1. “Uzbekistan Airports” АЖнинг 2024 йил якунлари бўйича 102 994 581 890,22 сўм миқдоридаги соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин:
– дивидендларнинг тўлови учун – 51 497 290 945,11 сўм (соф фойданинг 50%) шу жумладан 5% дивиденд солиғини ташкил этади, шундан 38 622 968 208,83 сўм (75%) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат бюджетига ҳамда 12 874 322 736,28 сўм (25%) Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармасига;
Шу билан бирга, ҳар бир оддий акция учун дивиденд миқдори 0,87 сўмни ташкил этади;
– захира фондини шакллантириш учун – 5 149 729 094,51 сўм (соф фойданинг 5%);
– келгусида устав фондига капиталлаштириш билан Жамият инфратузилмасини ривожлантириш учун – 46 347 561 850,6 сўм, (соф фойданинг 45%).
6.2. Бир дона оддий акцияга тегишли дивиденд миқдори 0,87 сўм миқдорида белгилансин.
6.3. Ҳисобланган дивидендлар тўлови ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирмай амалга оширилсин.