2.Компаниянинг устав капиталини кўпайтириш мақсадида 5 000 000
(беш миллион) дона эгасининг номи ёзилган оддий, ҳужжатсиз шаклдаги номинал қиймати 1 000 (минг) сўм бўлган умумий ҳажми 5 000 000 000 (беш миллиард) сўм бўлган қўшимча акциялар чиқарилсин.
2.1. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари қуйидагича белгилансин:
- акцияларни жойлаштириш усули — ушбу чиқарилишдаги акциялар ёпиқ обуна усулида жамият ягона акциядори “Ўзагросуғурта” АЖга жойлаштирилади;
- акцияларни жойлаштириш муддати — ушбу чиқарилишдаги акциялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб бир йил;
- акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси — ушбу чиқарилишдаги акциялар давлат рўйхатига олинган кун;
- акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси — ушбу чиқарилишдаги сўнгги акция жойлаштирилган сана, бироқ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим;
- акциялар жойлаштирилишининг тартиби — ушбу чиқарилишдаги акциялар “Agros Hayot суғурта компанияси” АЖ ва “Ўзагросуғурта” АЖ ўртасида уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида бевосита
фуқаролик – ҳуқуқий битим тузиш йўли билан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади;
- акцияларни жойлаштиришда андеррайтерлар жалб қилиш - кўзда тутилмаган;
- чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби — ушбу чиқарилишдаги акциялар жамиятнинг ягона акциядорига жойлаштирилаётганлиги сабабли акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни қўллаш кўзда тутилмаган;
- акцияларни жойлаштириш баҳоси — ушбу чиқарилишдаги акциялар номинал қийматда 1 000 сўмдан жойлаштирилади;
- акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби — акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўмда амалга оширилади. Тўловлар пул ўтказиш йўли билан нақдсиз шаклда амалга оширилади. Акциялар учун тўлов «Ўзагросуғурта» АЖ томонидан ва жамият ўртасида имзоланган, инвестиция воситачиси томонидан ёки амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатга олинган шартнома шартларига асосан амалга оширилади. Акциялар учун пул маблағлари “Agros Hayot суғурта компанияси” АЖнинг қуйидаги ҳисоб рақамига қабул қилинади: ҳ/р: 2020 8000 8006 7910 7001,
АТИБ “Ипак йўли” Мирзо-Улуғбек филиали, МФО: 00421
- акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби — ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш номли муҳим факт қонунчиликда белгиланган тартибда жамиятнинг расмий веб-сайтига (www.agros-hayot.uz) ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг веб-сайтига (www.openinfo.uz) жойлаштирилади.
Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун тўлов воситаларини қайтариш ўн кун ичида қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.