4 | Условия выпуска и размещения ценных бумаг в соответствии с решением о выпуске ценных бумаг |
тип акций выпуска | хужжатсиз, эгасининг номи ёзилган оддий акциялар; |
количество акций выпуска | 200 000 000 (икки юз миллион) дона |
номинальная стоимость акции выпуска, сум | 1 000 (бир минг) сўм |
общий объем выпуска (по номинальной стоимости), сум | 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм |
права, предоставляемые каждой акцией выпуска | Чиқарилаётган ҳар бир акция унинг эгасига Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг
26-27-моддалари ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқларни беради.
Банкнинг оддий акциялари эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- тегишли банк акциядорларининг реестрига киритилиш;
- инвестиция воситачисидаги ДЕПО ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
- банк фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
- банк тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
- акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали банкни бошқаришда иштирок этиш;
- банкнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
- олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
- ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
- қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан, бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш;
- банк акциялари берадиган ҳуқуқларни (ҳуқуқларнинг бир қисмини) қонунчиликда белгиланган тартибда ишончнома асосида ўз вакилига (вакилларига) бериш;
- банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва уларнинг нархномалари тўғрисида ахборот олиш;
- Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва банк устави билан белгиланган бошқа ҳуқуқлар. |
способ размещения акции, а также в случае закрытой подписки указывается круг лиц, среди которых осуществляется размещение | ушбу чиқарилишдаги акциялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб бир йил давомида жойлаштирилади. |
дата начала размещения акций | биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар ва имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдиришномаси қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартиб ва муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан кейин – 15 (ўн бешинчи) кун.
Акцияларни қимматли қоғозларни биржа савдолари орқали жойлаштириш, ушбу чиқарилишдаги акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугагандан кейинги кун.
Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси банк ҳисоб операциялари учун дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш ушбу кунлардан кейин келадиган биринчи иш кунида бошланади. |
дата окончания размещения акций | мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, мазкур чиқарилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 кундан ошмаслиги лозим. |
порядок размещения акции | қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда банк уставининг 53-55-бандларига асосан банк акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома белгиланган тартибда эълон қилинган пайтдан эътиборан 30 (ўттиз) кун давомида амал қилади. Акциялар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи орқали жойлаштирилаётганда акциядорлар билан биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий битимлар расмийлаштирилади.
Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, жойлаштирилмаган акциялар очиқ обуна орқали сони чекланмаган инвесторлар орасида “Тошкент” Республика фонд биржасининг савдо майдончалари орқали жойлаштирилади.
“Тошкент” Республика фонд биржасида акцияларни жойлаштириш бўйича битимлар, ушбу биржанинг савдо қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш учун андеррайтерлар жалб қилинмайди. |
цена (цены) или порядок определения цены размещения акций данного выпуска | Қўшимча чиқарилаётган акциялар бозор баҳосида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган баҳода жойлаштирилади. |
условия и порядок оплаты акций, в том числе форма расчетов, банковские счета, на которые должны перечисляться средства в оплату акций | Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 36-моддасига асосан акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи амал қилиш даврида тўловлар, юридик шахслар учун нақдсиз шаклда – пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахслар учун нақд пулни банк кассасига топшириш йўли билан ва нақдсиз шаклда – талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақлари орқали, шу жумладан пластик карталар орқали ҳам амалга оширилади, бунда акциялар учун пул маблағлари аризада кўрсатилган ҳисобвараққа қабул қилинади.
Акциялар учун тўланиши лозим бўлган пул маблағлари Банкнинг 29896000100000491045-сонли - “Бошқа мажбуриятлар” транзит ҳисобварағига амалдаги қонунчиликка мувофиқ қабул қилинади.
Акциялар учун келиб тушган пул маблағлари “Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси”га (Адлия вазирлигида 2021 йил 26 ноябрдаги 3336-сон билан рўйхатга олинган) ҳамда “Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” йўриқномага (Адлия вазирлигида 2009 йил 19 январдаги 1885-сон билан рўйхатга олинган) асосан
30318-“Чиқарилган устав капитали –Оддий” ҳисобварағида ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
“Тошкент” Республика фонд биржаси орқали амалга ошириладиган олди-сотди битимлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва муддатлари ушбу биржанинг савдо қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. |
орган эмитента, принявший решение о выпуске акций и дата его принятия | “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки кузатув кенгашининг 2022 йил 11 апрелдаги 47-сонли йиғилиш баённома қарори |
любые ограничения на эмиссию акций, установленные в уставе банка, ограничения в отношении возможных приобретателей размещаемых акций | Потенциал инвесторларга акцияларини сотиб олиш бўйича Банк уставига мувофиқ қуйидаги чеклашлар белгиланган. Жумладан инвестор:
- банк устав капиталининг беш ва ундан кўпроқ фоизини, лекин кўпи билан йигирма фоизни (шакллантирилган банк устав капиталини беш фоизгача бўлган акциялар пакетини сотиб олиш бундан мустасно);
- йигирма ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан эллик фоизни;
- эллик ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушни бевосита ёки билвосита олишдан олдин инвестор Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт.
Норезидент бўлган жисмоний шахсларнинг ва халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган юридик шахсларнинг жами улуши банк устав капиталининг эллик фоизидан ошмаслиги керак.
Имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операцияларни ўтказишда ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатда ва ҳудудда яшайдиган норезидент бўлган жисмоний шахслар ҳамда шундай давлатда рўйхатга олинган юридик шахслар, акциядорлар (иштирокчилар), охирги бенефициар мулкдорлар банк акцияларининг бевосита ёки билвосита эгалик қилувчилари бўлиши мумкин эмас. |
налогообложение получаемого инвестором дохода по приобретенным акциям | Акциядорлар томонидан сотиб олинган акциялар бўйича олинган даромадлар амалдаги қонунчиликка асосан солиққа тортилади; |
цель выпуска акций | Банк устав капиталини кўпайтириш ҳамда Банкнинг барқарор ресурс базасини мустаҳкамлаш. |
условия предстоящего выпуска облигаций в обращение | Мазкур эмиссия рисоласида облигацияларни муомалага чиқариш кўзда тутилмаган. |
в случае оплаты ценных бумаг не денежными средствами указать перечень имущества, которыми могут оплачиваться ценные бумаги | - |
доля ценных бумаг выпуска, при не размещении которой выпуск считается несостоявшимся (такая доля не может быть определена в размере меньше, чем 60 процентов от общего количества ценных бумаг выпуска) | - |
порядок возврата средств, полученных эмитентом в качестве оплаты за ценные бумаги, на случай признания выпуска ценных бумаг несостоявшимся | Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда акциялар учун тўланган маблағларнинг қайтарилиши қуйидагича амалга оширилади:
«Трастбанк» ХАБ томонидан ушбу ҳодиса тўғрисида расмий маълумот (Қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш муҳим факти -28) қонунчиликда ўрнатилган тартибда оммавий ахборот воситаларида, “Трастбанк” ХАБ расмий веб-сайтида (www.trustbank.uz), “Тошкент” Республика фонд биржасининг расмий веб-сайтида (www.uzse.uz) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги махсус веб-сайти негизидаги корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) ошкор этилади.
Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган санадан бошлаб, акциялар учун тўланган пул маблағлари инвесторларнинг тегишли ҳисобварақларига 10 (ўн) кун давомида пул кўчириш йўли билан тўлиқ ўтказиб берилади. |
порядок хранения и учета прав на ценные бумаги, в том числе, полное фирменное наименование, а также данные о лицензии на осуществление соответствующей деятельности | Акцияларни сақлаш қонунчиликда белгиланган тартибда Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади. Ҳужжатсиз қимматли қоғозлар бўйича эгалик ҳуқуқи ҳисобини юритиш, хизмат кўрсатувчи Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсида вакиллик ҳисобварағини очган инвестиция воситачилар томонидан амалга оширилади. Реестрни шакллантириш марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади.
Марказий рўйхатдан ўтказувчи ҳақида маълумот:
Номи – Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси;
Жойлашган жойи ва почта манзили – Ўзбекистон Республикаси, 100170, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй;
Телефон – (+99871) 267-37-42, факс–(+99871) 267-36-94;
Лицензия – мавжуд эмас;
Ташкилий-ҳуқуқий шакли – Давлат унитар корхонаси. |
приводятся основные данные, касающиеся порядка учета и перехода прав собственности на ценные бумаги | Ушбу чиқарилишдаги акциялар ҳисоби акциялар эгалари ҳуқуқларини ҳисобга олишни амалга оширадиган инвестиция воситачилари томонидан амалдаги қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда олиб борилади. |
данные об организациях, принимающих участие в размещении ценных бумаг (андеррайтерах) | Акцияларни жойлаштириш учун андеррайтерлар жалб қилинмайди. |
информация о порядке и месте ознакомления с копиями и оригинальным экземпляром решения о выпуске ценных бумаг и проспектом эмиссии ценных бумаг. Информация о печатных изданиях, где будут размещены усл | Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорнинг асли ва нусхаси билан Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Бош офисида ва худудий филиалларида танишиш мумкин.
Акциядорлар ва потенциал инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторлар эмиссия рисоласини кўриб чиқиш учун Банк бошқарувига ёзма мурожаат қилишлари мумкин. Банк томонидан эмиссия рисоласини кўриб чиқиш учун ҳеч қандай тўловлар олинмайди ва танишиш учун акциядорлар ва инвесторларга белгиланган тартибда тақдим этилади. |
основные места продажи ценных бумаг | Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Бош офиси |
информация об организаторе торгов, в листинг которого планируется включение данного выпуска ценных бумаг | Муомалага чиқариладиган акциялар “Тошкент” Республика фонд биржасининг савдо майдончалари орқали жойлаштирилади.
1. Тўлиқ номи – ““Тошкент” Республика фонд биржаси” акциядорлик жамияти;
Жойлашган манзили – Ўзбекистон Республикаси, 100170, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй;
Боғланиш учун маълумотлар - телефон – (+99871) 268-04-01;
Ташкилий профессионал фаолият юритиши учун берилган лицензия рақами ва санаси-Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан 2019 йил 7 октябрда берилган 1371-рақамли лицензия;
Банк ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ўртасида тузилган шартнома санаси ва рақами -2019 йил 4 март 09/19-сонли шартнома. |