4 | Условия выпуска и размещения ценных бумаг в соответствии с решением о выпуске ценных бумаг |
тип акций выпуска | Эгасининг номи ёзилган, фоизли корпоратив облигациялар |
количество акций выпуска | 4 000 (тўрт минг) дона |
номинальная стоимость акции выпуска, сум | 1 000 000 (бир миллион) сўм |
общий объем выпуска (по номинальной стоимости), сум | 4 000 000 000 (тўрт миллиард) сўм |
права, предоставляемые каждой акцией выпуска | Мазкур чиқарилишдаги ҳар бир корпоратив облигация ўз эгаларига қуйидаги ҳуқуқлар беради:
* Мазкур чиқарилишдаги ҳар бир корпоратив облигация ўз эгаларига бир хил ҳажмда ҳуқуқлар беради. Корпоратив облигация эгалари эмитентдан мазкур чиқарилишдаги назарда тутилган муддатда корпоратив облигациянинг номинал қийматини ва облигациянинг номинал қийматидан белгиланган фоизни олиш;
* Облигация эгалари қимматли қоғозлар бозоридаги ўз таваккалчиликларини суғурта қилдириш;
* депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
* «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» АЖ қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда корпоратив облигация эгалари корпоратив облигацияларни муддатидан олдин сўндиришни талаб этиш;
* «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» АЖнинг корпоратив облигациялари чиқарилиши амалга ошмаган ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, корпоратив облигация эгалари эмитентдан корпоратив облигациянинг номинал қиймати ва у бўйича мазкур чиқарилишдаги белгиланган тартибда ҳисобланган фоизни талаб қилиш;
* Иккиламчи фонд бозорининг мазкур корпоратив облигацияга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан нархда ўзига тегишли корпоратив облигацияларни исталган вақтда учинчи шахсга сотиш ва қайта сотиб олиш, ёки қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа йўллар билан бошқа шахсга бериш;
* «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» АЖ фаолиятини тугатиш даврида депозиторлар талаблари қондирилганидан сўнг, сўндирилмаган корпоратив облигациялар бўйича белгиланган мажбуриятларни бажарилмаган қисмига тенг, унинг тақсимланаётган активларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда олиш;
* Жамиятнинг ўз капитали миқдори камайганида ёки унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганида, жамият томонидан облигацияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш;
* Облигациялар бўйича эмитент томонидан тўлов мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда ушбу масала юзасидан давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколат берилган органда, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга;
* Ўзбекистон Республикаси қонун белгиланган бошқа хуқуқларга ҳам эга. |
способ размещения акции, а также в случае закрытой подписки указывается круг лиц, среди которых осуществляется размещение | Мазкур чиқарилишдаги корпоратив облигациялар сони чекланмаган юридик шахс инвесторлар орасида оммавий усулда (очиқ обуна йўли билан) жойлаштирилади. |
дата начала размещения акций | Облигацияларни жойлаштиришни бошланиш санаси – мазкур облигацияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситаларига эълон қилинган санадан кейинги ўн бешинчи кун. Агар облигацияларни жойлаштиришнинг бошланиш санаси жамият ҳисоб-китоб операциялари учун дам олиш кунига тўғри келса, бу ҳолда облигацияларни жойлаштиришнинг бошланиш санаси ушбу кунлардан кейинги биринчи иш кунига кўчирилади. |
дата окончания размещения акций | Облигацияларнинг жойлаштиришнинг тугаш санаси – ушбу чиқарилишнинг охириги облигациялар жойлаштирилган куни ҳисобланиб ушбу сана мазкур чиқариш давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим. |
порядок размещения акции | Мазкур чиқарилишдаги облигацияларни Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Мустакиллик кўчаси 107-уйда жойлашган “Тошкент” Республика Фонд биржаси ёки “Elsis savdo” АЖ фонд биржасида жойлаштирилади. |
цена (цены) или порядок определения цены размещения акций данного выпуска | Ушбу чиқарилишдаги бир дона облигацияларнинг қимматли қоғозларнинг уюшган биржа бозорларидаги бошланғич чиқариш нархи 1 000 000 (бир миллион) сўмни ташкил этади. |
условия и порядок оплаты акций, в том числе форма расчетов, банковские счета, на которые должны перечисляться средства в оплату акций | Облигациялар тўлов усули нақдсиз ҳисоб-китоблар орқали пул ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади.
Облигациялар бўйича пулсиз воситалар билан тўловлар кўзда тутилмаган. |
орган эмитента, принявший решение о выпуске акций и дата его принятия | «IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 25 ноябрь кунги 4/20-сонли Баённомаси билан тасдиқланган |
любые ограничения на эмиссию акций, установленные в уставе банка, ограничения в отношении возможных приобретателей размещаемых акций | Ушбу чиқарилишдаги облигациялар Ўзбекистон Республикаси “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сонли Қарори мувофиқ юридик шахслар ўртасида очиқ обуна усулида жойлаштирилади.
«IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti» АЖ Уставида жамият томонидан чиқарилаётган облигацияларини сотиб олиш бўйича чеклашлар мавжуд эмас. |
налогообложение получаемого инвестором дохода по приобретенным акциям | Инвестор томонидан сотиб олинган жамият облигацияларига ҳисобланган фоизли даромадлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Солиқ Кодексига мувофиқ, фоизли даромадларга белгиланган солиқ ставкаларига асосан даромад солиғига тортилади. |
цель выпуска акций | Жамият Устави ҳамда амалдаги Қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур корпоратив облигацияларни жойлаштиришдан олинган пул маблағларидан микрокредит олишга эхтиёжи мавжуд юридик ва жисмоний шахсларни кредитлаш мақсадида фойдаланади. |
условия предстоящего выпуска облигаций в обращение | Облигацияларни жойлаштириш давомида облигация учун тўловлар нақдсиз ҳисоб-китоблар орқали Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси сўмда амалга оширилади.
Облигациялар қимматли қоғозларнинг уюшган биржа бозорларида юридик шахс инвесторлар ўртасида муомалага киритилади.
Уюшган бозорларда облигациялар бўйича олди-сотди битимлари қимматли қоғозларга савдоси ташкилотчисининг коидаларига асосан, мазкур кимматли коғозларга мавжуд бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, амалга оширилади.
Облигацияларга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказий депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.
Марказий депозитарий томонидан тақдим этувчи облигация эгалари реестрда акс эттирилган облигация эгаларининг реквизитлари ҳаққонийлиги юзасидан (хизмат кўрсатувчи банк номи ва коди, ҳисоб-китоб рақамлари) “IMKON FINANS mikrokredit tashkiloti” АЖ жавобгар бўлмайди.
Облигация билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу облигацияга бўлган ҳуқуқлар ўтган кундан эътиборан олувчига ўтади.
Облигацияларнинг муомала муддати – облигациялар жойлаштирилиши бошланган санадан 1092 (Бир минг тўқсон икки) кун. Мазкур муддат фоизларни тўлаш мақсадида ҳар бир 91 кунга тенг бўлган 12 та оралиқ даврларга бўлинган. |
в случае оплаты ценных бумаг не денежными средствами указать перечень имущества, которыми могут оплачиваться ценные бумаги | Облигациялар тўлов усули нақдсиз ҳисоб-китоблар орқали пул ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади.
Облигациялар бўйича пулсиз воситалар билан тўловлар кўзда тутилмаган. |
доля ценных бумаг выпуска, при не размещении которой выпуск считается несостоявшимся (такая доля не может быть определена в размере меньше, чем 60 процентов от общего количества ценных бумаг выпуска) | Облигацияларни жойлаштириш учун белгиланган муддат ичида жами жойлаштирилган облигацияларнинг миқдори облигацияларнинг умумий сонининг 30 фоизидан кам бўлган тақдирда, облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилади. |
порядок возврата средств, полученных эмитентом в качестве оплаты за ценные бумаги, на случай признания выпуска ценных бумаг несостоявшимся | Облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топиш тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Корпоратив облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган сана ҳолатига шакллантирилган корпоратив облигациялар эгаларининг реестри асосида, облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида реестрда қайд этилган шахсларга облигацияларнинг номинал қиймати ва уларга ҳисобланган фоиз даромадлари тўлаб берилади. |
порядок хранения и учета прав на ценные бумаги, в том числе, полное фирменное наименование, а также данные о лицензии на осуществление соответствующей деятельности | Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси тўғрисида маълумотлар:
* Тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси давлат корхонаси
* Ташкилий ҳуқуқий шакли: Давлат корхонаси
* Жойлашган ери ва почта манзили: 100000, Тошкент шаҳри, М.Улугбек тумани, Мустакиллик шох кўчаси 107 уй.
* Алоқа телефонлар: (998 71) 267-37-42, (998 71) 267-35-92
* Факс: (998 71) 267-37-42
* Электрон почта: info@deponet.uz
* Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263-сонли қарорига асосан юритади.
Жамият облигациялари ҳуқуқларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Марказий депозитарийси ва Инвестиция воситачилари томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда юритилади.
Мазкур чиқарилиш доирасида чиқарилган облигацияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачиси сифатида “HBCapital” масъулияти чекланаган жамияти билан хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Инвестиция воситачиси “HBCapital” МЧЖ тўғрисида маълумотлар:
* Тўлиқ номи: “HBCapital” масъулияти чекланаган жамияти.
* Ташкилий ҳуқуқий шакли: МЧЖ
* Жойлашган ери ва почта манзили: 170119, Андижон шаҳри, Бобур шох кўчаси, 53-уй.
* Алоқа телефони: (998 74) 234-35-39
* Электрон почта: info@hbcapital.uz
* “HBCapital” МЧЖ ўз фаолиятини Инвестиция воситачиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорларини ривожлантириш Агентлиги томонидан 2020 йил 25 майда берилган 1399-сонли лицензияга асосан юритади.
* Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи ташкилот билан тузилган шартнома санаси ва рақами: 20.10.2020 йил кунги 59-сонли. |
приводятся основные данные, касающиеся порядка учета и перехода прав собственности на ценные бумаги | Облигацияларга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказий депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади. |
данные об организациях, принимающих участие в размещении ценных бумаг (андеррайтерах) | Мазкур облигацияларни жойлаштириш жараёни “HBCapital” МЧЖ билан тузилган андеррайтер шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
Андеррайтер тўғрисида маълумотлар:
* Тўлиқ номи: “HBCapital” масъулияти чекланаган жамияти.
* Ташкилий ҳуқуқий шакли: МЧЖ
* Жойлашган ери ва почта манзили: 170119, Андижон шаҳри, Бобур шох кўчаси, 53-уй.
* Алоқа телефони: (998 74) 234-35-39
* Электрон почта: info@hbcapital.uz
* “HBCapital” МЧЖ ўз фаолиятини Инвестиция воситачиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорларини ривожлантириш Агентлиги томонидан 2020 йил 25 майда берилган 1399-сонли лицензияга асосан юритади.
* Жамият ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ўртасида тузилган шартномаси санаси ва рақами: 25.11.2020 йил кунги №2-сонли.
* Шартнома шарти: қимматли қоғозларини чиқарилишини ташкиллаштириш.
* Шартнома муддати: мазкур облигациялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб бир йил давомида. |
информация о порядке и месте ознакомления с копиями и оригинальным экземпляром решения о выпуске ценных бумаг и проспектом эмиссии ценных бумаг. Информация о печатных изданиях, где будут размещены усл | Мазкур облигацияларни чиқарилиши тўғрисидаги Қарор ва Эмиссия рисоласининг асли нусхалари билан Андижон вилояти, Андижон шаҳар, А.Темур шох кўчаси 44-а уй манзилида жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида, хафтанинг иш кунлари соат 900 дан 1800 гача бўлган вақт давомида танишиш мумкин.
Шунингдек облигацияларни чиқарилиши тўғрисидаги Қарор ва Эмиссия рисоласининг нусхалари билан:
* қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг корпоратив ахборотлар ягона портали (www.openinfo.uz);
* жамиятнинг сайти (www.imkonfinans.uz) орқали танишиш мумкин. |
основные места продажи ценных бумаг | Мазкур чиқарилишдаги облигацияларни Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Мустакиллик кўчаси 107-уйда жойлашган “Тошкент” Республика Фонд биржаси ёки “Elsis savdo” АЖ фонд биржасида жойлаштирилади. |
информация об организаторе торгов, в листинг которого планируется включение данного выпуска ценных бумаг | мавжуд эмас. |