Навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиш тўғрисида эълон
«HI-TECH BANK» xусусий акциядорлик тижорат банки акциядорларининг
ДИҚҚАТИГА!
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
«HI-TECHBANK» xусусий акциядорлик тижорат банки Кенгашининг 2019 йил 16 октябрдаги қарорига мувофиқ Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 06 ноябр куни соат 15:00да бўлиб ўтади.
Навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилиши Тошкент шаҳар, Т.Шевченко кўчаси, 36А уй манзили бўйича жойлашган «HI-TECHBANK» ХАТБ Бош офис биносида ўтказилади.
Йиғилиш кун тартиби:
1.«HI-TECH BANK» ХАТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
2.«HI-TECH BANK» ХАТБ Бошқарув раисини тайинлаш тўғрисида;
3.«HI-TECH BANK» ХАТБ номи ўзгаришини тасдиқлаш тўғрисида;
4.«HI-TECH BANK» ХАТБ жойлашган ерива электрон почта манзилини ўзгартириш тўғрисида;
5.«HI-TECH BANK» ХАТБ Уставига ўзгартириш киритиш тўғрисида;
6.«HI-TECH BANK» ХАТБнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.
Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига 2019 йил 31 октябр ҳолатига банк акциядорлари реестрида номлари қайд этилган акциядорлар эгадирлар. Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олиш соат 14:30 да бошланади.
Йиғилишда иштирок этадиган акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат олиб келишлари талаб этилади. Акциядорлар вакилларига эса ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда қонуний расмийлаштирилган ишончнома тақдим этишлари талаб этилади.
Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун банк акциядорлар реестри тузиладиган сана - 2019 йил 16 октябр.
Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш учун банк акциядорлари реестрини тузиш санаси - 2019 йил 31 октябр.
Умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган саволларга доир материаллар билан Сиз Тошкент шаҳар, Т.Шевченко кўчаси, 36А уйда жойлашган «HI-TECH BANK» xусусий акциядорлик тижорат банки Бош офисида танишиш имкониятига эгасиз.
Мурожат учун телефон: +998 (71) 150 3366, +998 (71) 150 1133
электрон почта манзили: info@htb.uz
Ҳурмат билан, Банк Кенгаши
Информация об организации
Название:
"HI-TECH BANK" хусусий акциядорлик тижорат банки
Короткое название:
"HI-TECH BANK" ХАТБ
ИНН:
207055284
Адрес:
Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 15 А уй