Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида

"Agrobank" aksiyadorlik tijorat banki
Дата публикации:04.06.2019 12:01
Адрес:100011,Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Botir Zokirov ko‘chasi 2a-uy.

АГРОБАНК АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Агробанк” АТБ маълум қиладики, 2019 йил 28 июнь куни соат 10-00 да
“Агробанк” АТБ Бош офиси биносида ўз акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09-00 дан 10-00 гача давом этади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 43-уй. Е-mail: сenbum@agrobank.uz.

КУН ТАРТИБИ:

1.Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3.Банк Кенгашининг 2018 йил якунлари бўйича ва банкни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.

4.Банк Бошқарувининг 2018 молиявий йил якунлари ва банкни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқиш

5.Банкнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини эшитиш.

6.Банкда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

7.Банкнинг 2018 молиявий йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда банк фойдасини тақсимлаш.

8.Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.

9.Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10.Банкнинг 2019 йил фаолиятини аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

11.Банк Уставига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш

12.“Банк Акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Банк Кенгаши тўғрисида”ги, “Банкнинг Бошқаруви тўғрисида”ги ва “Банкнинг Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.

13.Банк томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар битимлар тузилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар рўйхатини тасдиқлаш.

14.Акциядорлар томонидан белгиланган даъво муддатида талаб қилиб олинмаган дивидендларни банк ихтиёрига қолдириш тўғрисида.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 24 июнь ҳолатига кўра тузилади.

Умумий йиғилишга қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар юзасидан маълумот ва хужжатлар билан банк Бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10.00 дан 16.00 гача танишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (78) 150-85-12.

“Агробанк” АТБ Кенгаши

Информация об организации

Название:

"Agrobank" aksiyadorlik tijorat banki

Короткое название:

"Agrobank" ATB

ИНН:

207243390

Адрес:

100011,Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Botir Zokirov ko‘chasi 2a-uy.