Проведение годового общего собрания акционеров
АТБ “ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ БАНК” АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ
Х А Б А Р Н О М А
2019 йил 8 май куни соат 10.00 дан бошлаб АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг акциядорлари Умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Акциядорлар 2019 йил 8 май куни соат 9.00 дан 10.00 гача рўйхатга олинади.Банк жойлашган манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 18-А уй.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Банк Кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи.
2. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқарувининг 2018 йилдаги фаолияти натижалари бўйича ҳисоботи ва 2019 йилга белгиланган устувор вазифалар тўғрисида.
3. Банкнинг 2018 йилдаги фаолияти бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи.
4. Банкнинг 2018 йил 31 декабрь ҳолатига бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Банкнинг 2018 йил фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
6. Банкнинг бухгалтерия ҳисоботини миллий ва халқаро стандартлар бўйича ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
7.Банкнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш тўғрисида.
8. Банк Кенгашининг янги таҳрирдаги Низомини ҳамда Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш тўғрисида.
9. Акциядорлар томонидан белгиланган даъво муддатида талаб қилиб олинмаган дивидендларни банк ихтиёрида қолдириш тўғрисида.
10. Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
11. Банкнинг 2018 йил фаолияти якунлари бўйича Банк Кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини рағбатлантириш.
12. Банк Кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш ва тасдиқлаш.
13. Банк Бошқарув аъзоларини сайлаш масаласини ташкил этиш.
14. Банкнинг 2019 йил учун банк фаолиятини ташқи аудитдан ўтказиш мақсадида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишига шахсини тасдиқловчи ҳужжат, вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 2 май ҳолатига кўра тузилади.
АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»Кенгашининг 2019 йил 12 апрелдаги қарорига асосан:
1. Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида банк акциядорларини хабардор қилиш учун реестрни шакллантириш санаси: 2019 йил 16 апрел.
2.Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган банк акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2019 йил 2 май.
Мурожаат учун телефон: (0371) 150-76-90
Банк Кенгаши
Информация об организации
Название:
"Biznesni rivojlantirish banki" aksiyadorlik tijorat banki
Короткое название:
ATB "Biznesni rivojlantirish banki"
ИНН:
206916313
Адрес:
100011, Тошкент шаҳар,