Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида
“APEX BANK” АЖ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
“APEX BANK” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026 йил 26
ноябрь куни, Тошкент шахар,
Миробод тумани, Содиқ Азимов кўчаси,
77-уй манзилида жойлашган Банкнинг биносида бўлиб ўтади.
Йиғилиш соат 15:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14:30 дан бошланади.
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш учун Банк акциядорларга хабар бериш реестри 2026 йил 04 ноябрь санасига ва Умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2026 йил 20 ноябрь ҳолатига тузилади.
Банкнинг электрон почтаси ва веб сайти манзили: info@apexbank.uz, www.apexbank.uz.
КУН ТАРТИБИ:
1. “APEX BANK” АЖ Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши cаноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
2. “APEX BANK” АЖ Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. “APEX BANK” АЖнинг 2026 йил III чорак якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида;
4. “APEX BANK” АЖ Бошқарув органлари таркибини қайта кўриб чиқиш тўғрисида;
5. “APEX BANK” АЖ Коллегиал ижроия органига номзод тайинлаш тўғрисида;
6. “APEX BANK” АЖ Кузатув кенгашига номзод сайлаш тўғрисида.
Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ва унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан Тошкент шахар, Миробод тумани, Содиқ Азимов кўчаси, 77-уй манзилида жойлашган банкнинг биносига мурожаат қилиш орқали танишишлари мумкин.
Кузатув кенгаши
Информация об организации
Название:
"Apex Bank" aksiyadorlik jamiyati
Короткое название:
"Apex Bank" AJ
ИНН:
310329897
Адрес:
100060, Toshkent shahri, Mirobod tumani, S.Azimov ko'chasi, 77-uy