Навбатдан ташқари умумий йиғилиш
«FFS Mikromoliya tashkiloti» АJ акциядорлари
ДИҚҚАТИГА!
ҲУРМАТЛИАКЦИЯДОРЛАР!
«FFS Mikromoliya tashkiloti» АJ (кейинги ўринда – Жамият) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар қилади. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш 2026 йил 30 май куни, Хоразм вилояти, Урганч тумани, Янги Хоразм кўчаси 46 уй, 1 хонадон манзилида жойлашган Жамият биносида ўтказилади.
Йиғилиш акциядорлар ёки уларнинг вакиллари бевосита иштирокида, кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган бюллетенлар орқали овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш учун Акциядорларга хабар бериш реестри 2026 йил 5 май санасига ва умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2026 йил 21 май ҳолатига тузилади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. «FFS Mikromoliya tashkiloti» АJ навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
2. «FFS Mikromoliya tashkiloti» АJ навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. Микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолиятига ўзгартириш орқали микромолия банкини ташкил этиш тўғрисида;
4. «FFS Mikromoliya tashkiloti» АJ номини (фирма номини) ўзгартириш тўғрисида;
5. Микромолия банки Уставини тасдиқлаш тўғрисида.
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар Хоразм вилояти, Урганч тумани, Янги Хоразм кўчаси 46 уй, 1 хонадон манзилида жойлашган Жамият биносида, хамда қуйидаги телефон рақами орқали танишишлари мумкин. Маълумот учун телефон +998 (55) 601-01-01.
- Акциядорларни руйхатга олиш 2026 йил 30 май соат 09:00 дан бошланади.
- Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
«FFS Mikromoliya tashkiloti» АJ Кузатув кенгаши
Информация об организации
Название:
"FAST FINANCING SERVICE MIKROMOLIYA TASHKILOTI" aksiyadorlik jamiyati
Короткое название:
"FAST FINANCING SERVICE MIKROMOLIYA TASHKILOTI" AJ
ИНН:
307115451
Адрес:
Oqariqlar mahallasi, Yangi Xorazm ko'chasi, 46-uy, 1-xonadon