Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабарномага ТУЗАТМА
“UzAuto Motors” акциядорлик жамияти акциядорларинингнавбатдан ташқариумумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги 2023 йил 5 майдаги хабарномага
ТУЗАТМА
Ҳурматли акциядорлар!
“UzAuto Motors” АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 4 майдаги 176-сонли баённомасига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 31 май куни 15:00 да ўтказилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб Интернет тармоғида (Zoom платформасида) онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган “Электрон овоз бериш - eVOTE” (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади.
Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2023 йил 25 май ҳолатига тузилади. Ушбу санада тузилган реестрга киритилган акциядорлар 2023 йил 31 май кунги Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашадилар.
Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 13-уй.
Жамиятнинг электрон почта манзили: info@uzautomotors.com
Кун тартиби:
1. "UzAuto Motors" АЖ саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш ҳамда уларнинг ваколат муддатини белгилаш.
2. "UzAuto Motors" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. "UzAuto Motors" АЖ акциядорларига тўланадиган дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини белгилаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан акциядорлар Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 13-уй манзилида жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида 2023 йил 20 майдан 31 майгача, иш кунлари соат 10:00 дан 15:00 гача танишишлари мумкин.
Акциядорлар http://evote.uz/ интернет сайтининг электрон овоз бериш сервиси орқали йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйҳатига киритилганлиги ҳақида электрон хабар олган вақтдан бошлаб Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи акциядорлар сифатида рўйҳатдан ўтган деб ҳисобланади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида электрон овоз бериш сервиси орқали иштирок этиш қоидалари (шартлари) билан http://evote.uz/ сайтида танишиб чиқишингизни сўраймиз.
Телефон: 78 140-55-40 (3-1729#1731#,1732#)
Жамият кузатув кенгаши.
05.05.2023
Информация об организации
Название:
"UzAuto Motors" aksiyadorlik jamiyati
Короткое название:
"UzAuto Motors" AJ
ИНН:
200244767
Адрес:
Андижанская область, г. Асака, ул. Хумо, 81