Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
“Косон ёғ-экстракция” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
“Косон ёғ-экстракция” АЖ акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилишини 2023 йил 22 апрел куни соат 15:00 да Косон шаҳри Бухоро йули кўчаси 1-уйда (“Koson yog’-ekstraksiya” AJ мажлислар залида) ўтказилади.
Кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари таркиби ва мажлис регламентини тасдиқлаш.
2. “Косон зотдор чорва инвест ”МЧЖ ва “Оригинал иновацион инвест” МЧЖ лар самарали фаолият юритмаётганлиги, МЧЖлар фаолиятини ривожлантириш, эркин фаолият юритишини таъминлаш хамда жамиятда солиқ юкини камайтириш мақсадида жамиятни “Косон зотдор чорва инвест ”МЧЖ ва “Оригинал иновацион инвест” МЧЖлар таъсисчилигидан чиқариш ва жамият улушидан МЧЖларнинг қолган таъсисчилари фойдасига воз кечиш.
3. Қўшимча иш ўринларини яратиш, жамият фаолиятини қулай ва соддалаштириш хамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида янги МЧЖ ташкил қилиш ва жамиятнинг 18:05:01:01:03:0772 кадастр рақами билан давлат рўйхатидан ўтган мулклар ва қўшимча маблағлар орқали таъсисчи сифатида МЧЖ устав фондини шакллантириш.
Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестри 2023 йил 29 март ҳолатига тузилади.
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2023 йил 18 апрел ҳолатига тузилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2023 йилнинг 22 апрел куни соат 13:00 дан бошлаб юқоридаги манзилда амалга оширилади.
Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакиллари эса қўшимча белгиланган тартибда ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) билан танишиш учун жамият акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.
Манзил: Косон шахри Бухоро йули кучаси 1-уй,
тел: 8(375) 592-47-47 e-mail: kosonyog@mail.ru
Информация об организации
Название:
"Koson yog'-ekstraksiya" aksiyadorlik jamiyati
Короткое название:
"Koson yog'-ekstraksiya" AJ
ИНН:
200690364
Адрес:
180803, Кашкадарьинская область, г.Касан, Бухоро йули,1