АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
“QO’QON BIOKIMYO” АЖ нинг 2022 йил молия-хўжалик фаолиятини миллий ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ аудит текширувидан ўтказилиши бўйича ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш учун ТАНЛОВ эълон қилади:
Танловда иштирок этадиган аудиторлик ташкилотлари:
- ўз фаолиятини “Аудиторлик фаолияти тўғрисида” ги амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ олиб бориши;
- аудиторлик фаолиятини камида 5 йил давомида амалга ошириб келиши;
- ташкилот штатидаги ходимлар таркибида асосий иш жойи ҳисобланган 5 йилдан ортиқ даврда Молия вазирлиги томонидан умумий аудит соҳасида берилган малака сертификатларига эга хамда 5 йилдан ортик иш тажрибасига эга бўлган камида 4 нафар аудиторлар, шунингдек камида 2 та БҲХСга мувофиқ халқаро сертификатларга эга аудиторлар мавжудлиги;
- камида 1 000 000 000 (бир миллиард) сўм миқдорида аудиторнинг касбий жавобгарлиги суғуртасининг мавжудлиги;
- охирги 3 йил давомида БҲХС соҳасида камида 5 та мувафаққиятли лойиҳалар (молиявий ҳисоботларни БҲМСдан БҲХСга ўтказиш, БҲХСга мувофиқ молиявий ҳисобот аудити) амалга оширилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжудлиги;
- охирги 3 йил давомида (2019-2021) Ўзбекистон Республикаси аудиторлик ташкилотларининг рейтингининг биринчи бешлигидан паст бўлмаган ўрин эгаллаши.
Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:
- Иштирокчининг танловда иштирок этиш бўйича таклифи ва аудиторлик текширув ўтказишнинг дастлабки қиймати;
- Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси;
- Аудиторлик компанияси тўғрисидаги маълумот;
- Аудиторлик компаниянинг энг йирик мижозлари рўйхати ва соҳада тегишли иш тажрибаси;
- Аудиторнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари;
- суғурта полисининг нусхаси;
Аудиторлик ташкилотининг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори:
Миллий стандарт бўйича - 70 000 000 сўм
Халқаро стандарт бўйича - 70 000 000 сўм.
Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлари ёпиқ мухрланган конвертда 27.02.2023 йилгача қабул қилинади.
Аудиторлик ташкилотини танлаш масаласи жамият танлов комиссияси томонидан тавсия қилинган номзодлар асосида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқилади.
Таклифларни юбориш учун Манзил :
150700,Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти Қўқон шаҳар, Муқимий шаҳарчаси, "QO’QON BIOKIMYO" АJ маъмурий биноси
Танлов буйича қўшимча маълумотлар учун:
Tелефон: 73 515-41-00
Белгиланган муддатлардан кейин юборилган тижорат таклифлари танловда иштирок этмайди.
"QO’QON BIOKIMYO"АЖ маъмурияти
20.02.2023й
Информация об организации
Название:
"QO'QON BIOKIMYO" aksiyadorlik jamiyati
Короткое название:
"QO'QON BIOKIMYO" AJ
ИНН:
200126834
Адрес:
Фарғона вилояти Қўқон шаҳри, Муқимий шаҳарчаси.150700